Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида каналга тушиб кетган 13 яшар бола қидирилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ФВБ хабар берди.
Вазирлик ахборотига кўра, Ўзбекистон тумани “Беруний” МФЙ Алишер Навоий кўчасида яшовчи 2008 йилда туғилган Умиджон Абдусатторов тумандаги “Намуна” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига ўз эҳтиётсизлик оқибатида чўкиб кетган.
Ҳозирда Фарҳона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий қутқарув отряди ғаввос-куткарувчилари томонидан сувда қидирув ишлари олиб борилмоқда.