АсосийJamiyat

Ҳибсга олинган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий иши бўйича суд жараёни бошланади

'Ҳибсга олинган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторий иши бўйича суд жараёни бошланади'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, cурхондарёлик блогер Отабек Сатторий товламачилик қилганликда айбланиб, жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи тариқасида ушланган эди.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан айблов хулосасини тасдиқлаш ва тегишли судловга ошириш учун Сурхондарё вилоят прокуратурасига юборилгани ҳақида маълум қилган эди.

Республикаси Олий судининг ахборотига кўра, Жиноят кодексининг 139 (туҳмат), 140 (ҳақорат қилиш) ва 165 (товламачилик) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Отабек Сатторийга оид жиноят ишини кўриб чиқишга доир очиқ суд жараёни жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида 2021 йил 11 март куни соат 10.00 да бошланади.

Мавзуга оид: 

Товламачиликда айбланаётган сурхoндарёлик блогер иши юзасидан Олий суд баёнот берди

Бош прокуратура блогер Отабек Сатторий иши бўйича қонун бузилмаганини маълум қилди

Нью-Йоркдаги Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматини ҳибсга олинган блогер Отабек Сатторийни озод қилишга чақирди

 

    Бошқа янгиликлар