my5
Sevimli

Ўзбекистон – Қирғизистон форумида 20 га яқин ҳужжат имзоланди

ЖАМИЯТ 11.03.2021, 18:37
Теглар: Ўзбекистон, Қирғизистон
Ўзбекистон – Қирғизистон форумида 20 га яқин ҳужжат имзоланди

Аввалроқ, Тошкентда Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес-форуми ва биринчи ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон — Қирғизистон бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берди. 

"Анжуман ишини олиб борган мамлакатимиз Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов сўнгги йилларда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини таъкидларкан, бу борада Савдо-саноат палаталари иштироки ҳам муҳим аҳамият касб этишини билдирди. Шунингдек, ҳудудлараро кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, саноат кооперациясини такомиллаштириш, товар ва хизматларнинг ўзаро савдоси учун қулай шароитлар яратиш бўйича ишларни давом эттириш зарурлигига эътибор қаратди.

Масъул вазирлик ва идоралар вакиллари Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳияти билан меҳмонларни таништириш мақсадида махсус тақдимот материалларини намойиш этишди.

Форум давомида 20 дан ортиқ соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ва хизматларини ҳамкорлик қилиш истагида бўлган ҳамкорларга кўрсатиб, ўз фаолиятларининг афзал томонлари, устувор жиҳатлари бўйича фикр алмашдилар.

Бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгаши йиғилиши якунида қишлоқ хўжалиги, қурилиш, туризм, логистика, хизмат кўрсатиш ҳамда тўқимачилик соҳаларининг 10 дан ортиқ йўналишида фаолият юритаётган тадбиркорлар ўртасида қизғин музокаралар ўтказилиб, бир қатор ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар имзоланди",–дейилади ЎзА ахборотида.

Шарҳлар

Сенат раиси Қирғизистон Республикаси Президенти билан учрашди

23.09.2021, 09:53

Жорий йил 21 сентябрь куни Сенат Раиси Т.Нарбаева Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида Президент Садир Жапаров билан учрашди.Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.Қирғизистон...
Бугун Сенат Раиси бошчилигидаги делегациянинг Қирғизистонга ташрифи кутилмоқда

21.09.2021, 10:51

2021 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги делегациянинг Қирғиз Республикаси (Бишкек шаҳри)га расмий ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сенат...
БАА Қирғизистонда Ислом академиясини қуради

14.09.2021, 10:41

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакат муфтийси Замир Ракиев билан учрашув ўтказди, унда мафкуравий хавфсизлик, динлараро бағрикенглик ва диний таълим масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Regnum...
Фуқарони Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

03.08.2021, 17:45

Фуқарони Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.Маълум бўлишича, фуқаро Э.Э....