my5
Sevimli

Қирғизистон Сўх йўлини очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёр — Галина Байтерек

СИЁСАТ 13.03.2021, 15:44
Теглар: Ўзбекистон, Қирғизистон, Сўх
Қирғизистон Сўх йўлини очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёр — Галина Байтерек

Қирғизистон Ўзбекистонда жойлашган анклав ҳудуд — Сўх йўлини очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёр. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот котиби Галина Байтерек Садир Жапаровнинг Тошкент шаҳрига ташрифи якунлари ҳақида эълон қилинган хабарда маълум қилди (бироз вақт ўтгач хабар Қирғизистон президенти сайтидан олиб ташланди, бироқ хабар АКИpress ахборот агентлиги томонидан тўлиқ эълон қилинди). Бу ҳақда Газета.уз хабар берди.

Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳар икки томон ҳам ушбу ишларни кейинги уч ой ичида якунлаш кераклиги тўғрисида келишиб олишди. Давлат чегарасини қонуний рўйхатдан ўтказиш чегара ҳудудларда барқарорликни мустаҳкамлашга, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришга имкон беради, дея таъкидлади у.

Галина Байтерекнинг маълум қилишича, яқин орада давлат чегарасидаги 7 та назорат пунктлари фаолияти тикланади. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон юк ташиш масаласини ҳал қилишга ва агар керак бўлса, пунктларни ҳужжатларни сканерлаш учун тегишли ускуналар билан таъминлашга ваъда берган.

«Қирғизистон томони Қирғизистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Сўх анклавига транспорт ва ҳаво алоқасини очишга тайёр. Анклав аҳолиси давлат чегараси орқали бемалол ўтишлари мумкин. Ўз навбатида, Ўзбекистон Қирғизистонга шу вақтгача чегара ҳудуди аҳолиси ўртасида низо ва сиёсий зиддият бўлиб келган Ункар-Тоо ҳудудини беришга тайёр», — деди матбуот котиби.

Давлат чегараларини делимитация қилиш билан боғлиқ қолган баҳсли масалаларни махсус комиссия ҳал қилади, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Сўх туманида 3,8 миллиард сўмга таъмирланган боғча фойдаланишга топширилди

16.10.2021, 09:35

3,8 миллиард сўмлик реконструкция ишлари амалга оширилган Сўхдаги 14-сонли мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги хабар берди.Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Сўх...
Сенат раиси Қирғизистон Республикаси Президенти билан учрашди

23.09.2021, 09:53

Жорий йил 21 сентябрь куни Сенат Раиси Т.Нарбаева Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида Президент Садир Жапаров билан учрашди.Бу ҳақда Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.Қирғизистон...
Бугун Сенат Раиси бошчилигидаги делегациянинг Қирғизистонга ташрифи кутилмоқда

21.09.2021, 10:51

2021 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева бошчилигидаги делегациянинг Қирғиз Республикаси (Бишкек шаҳри)га расмий ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Сенат...
БАА Қирғизистонда Ислом академиясини қуради

14.09.2021, 10:41

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакат муфтийси Замир Ракиев билан учрашув ўтказди, унда мафкуравий хавфсизлик, динлараро бағрикенглик ва диний таълим масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Regnum...