my5
Sevimli

Ўзбекистонда интернет нархи нима учун қиммат?

HI-TECH 15.03.2021, 20:00
Ўзбекистонда интернет нархи нима учун қиммат?

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Аҳматов  Ўзбекистонда интернет нархи қимматлиги ҳақида Адлия вазири келтирган фактларга муносабат билдирди.

 «Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисида Адлия вазири 1 Гигабайт мобил интернет Ҳиндистонда — 950 сўм, Исроилда — 1,2 минг сўм, Қирғизистонда — 2,2 минг сўм, Италияда — 4,5 минг сўм, Украинада — 4,9 минг сўм, Қозоғистонда — 5 минг сўм, Ўзбекистонда эса — 16 минг сўмни ташкил этиши ва мамлакатимизда интернет қамрови 51 фоиз эканини айтди.

Ушбу маълумотлар https://www.cable.co.uk/ ресурсидан олинган. Мазкур маълумотлар 2020 йилнинг феврал ойида шакллантирилган бўлиб (2020 йил 24 феврал), ҳозирги кундаги кўрсаткичларга умуман мос келмайди. Шу билан бирга, мазкур ресурс томонидан Ўзбекистондаги операторларнинг айнан қайси тариф режа ёки пакетлари ҳақида маълумот олингани кўрсатилмаган.

Ҳозирда республикамиз аҳолиси ҳар ой ўртача 4-5 Гигабайт интернет сарфлаяпти. 2021 йил март ойи ҳолатига кўра, 1 Гигабайт ҳажмдаги мобил интернет хизматининг ўртача нархи 6-7 минг сўмни ташкил этмоқда.

 2019-2021 йилларда оператор ва провайдерларга интернет хизматлари учун тариф мавжуд техник қувватларни кескин ошириш ҳисобига оператор ва провайдерларга ХПКМ орқали тақдим этиладиган 1 Мегабит/с тезликдаги канал нархи 2 баробарга арзонлаштирилди ва хозирги кунда ушбу хизмат нархи 40 000 сўм этиб белгиланган».

Шарҳлар