Аввал хабар қилганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектори бўлиб ўтмоқда.
Йиғилиш аввалида Президент “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” деганда, нафақат уларнинг йўллари ёки маҳалланинг қиёфаси яхшиланиши, балки у ердаги аҳолининг даромади кўпайиши, ижтимоий соҳа объектлари тўлиқ ишлаши, бир сўз билан айтганда, т́анланган маҳалла ҳар томонлама обод бўлиши кераклигини таъкидлади, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири.
“Бунинг учун, лойиҳаларни ишлаб чиқишда қишлоқ ва маҳалла аҳолиси ҳамда тадбиркорлар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш орқали, улар иштирокини таъминлаш, бунда ободончилик билан бир қаторда, янги иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш объектларини барпо этишни ҳам инобатга олиш зарур. Ҳақиқий обод маҳаллада “темир дафтар”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарлари бўлмаслиги лозим”, – деди давлат раҳбари.
Йиғилиш давом этмоқда.
Мавзуга доир: