АсосийJamiyat

Яна бешта туман ҳокимлари, прокурор, ИИБ ва Солиқ раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди

'Яна бешта туман ҳокимлари, прокурор, ИИБ ва Солиқ раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди'ning rasmi

Тадбиркорликни ривожлантиришга бағишланган Президент йиғилишида маълум қилинишича, кўрилган тезкор чоралар ҳисобига, 33 та “қизил” тумандан 28 тасида кескин ўзгариш бўлган.

“Даракчи” мухбирининг йиғилишда келтирилган маълумотларга таяниб хабар қилишича, мазкур 28 та туманларда 2 мингта янги лойиҳа ишга тушган, солиқ тушумлари 15 фоизга ўсган, 25 минг янги иш ўринлари яратилган. Мисол учун, Ховос тумани ўтган 6 ой давомида 8 поғона юқорилаб, Сирдарё вилоятида 10-ўриндан 2-ўринга чиққан.

Аммо Бахмал, Қўшработ, Хонқа, Қўштепа ва Пахтаобод  туманларида имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаганлиги сабабли мазкур туманлар барча сектор раҳбарлари қатъий огоҳлантирилди.

Шу билан бирга, “маҳаллабай” ишлаш доирасида, банклар томонидан тадбиркорлик ривожланмаган 858 та “қизил” маҳалланинг “ўсиш нуқталари” аниқланиб, улар бўйича “Йўл харита”лари тасдиқланди. Мисол учун, Пискент туманида йил якунига қадар 21 та лойиҳа амалга оширилади, 5 мингта янги иш ўрни яратилади, бюджетга қўшимча 1,5 миллиард, “3 та дафтар” жамғармаларига 400 миллион сўм тушум таъминланади.

Эслатиб ўтамиз йиғилишда Қашқадарё ва Навоий вилоятининг қатор раҳбарлари ишдан кетди, баъзиларига огоҳлантириш берилди

    Бошқа янгиликлар