my5
Sevimli

Агар эмлашдан кейин тана ҳарорати кўтарилса қандай йўл тутиш керак?

САЛОМАТЛИК 09.04.2021, 13:46
Агар эмлашдан кейин тана ҳарорати кўтарилса қандай йўл тутиш керак?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаеванинг таъкидлашича, эмлашдан сўнг тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилса кўп суюқлик ичиш тавсия этилади ва оилавий поликлиникадан тиббиёт ходимига мурожаат этиш керак. Бу тоифадаги фуқаролар тиббиёт ходими (оилавий шифокор ва патронаж ҳамширалар) назоратига олинади.  

Тана ҳарорати давомли равишда 38 даражагача кўтарилиши кузатилса клиник лаборатор текширувлар ўтказишни талаб этади ва уни келтириб чиқараётган омилни аниқлаш керак бўлади.

 Эмлашдан сўнг тана ҳарорати 38 даражадан юқори бўлиб кетса – кўпроқ суюқлик ичиб туриш керак, ОПдан шифокор билан боғланиш ёки тез тиббий ёрдамни уйга чақириш керак.  

Бундай ҳолатларда тана ҳароратини кўтарилишига таъсир этаётган омилни аниқлаш талаб этилади ва шу аниқланган омилни даволаш бўйича тадбирлар олиб борилади.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси