my5
Sevimli

«Ташкент сити» КВН бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро фестивалда юқори натижага эришди

ШОУ-БИЗНЕС 09.04.2021, 20:13
«Ташкент сити» КВН бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Халқаро фестивалда юқори натижага эришди

Мамлакатимизда ёшларга берилаётган эътибор туфайли, уларга ўз имкониятларини юзага чиқаришлари учун шароит яратилаётгани, хеч кимга сир эмас. Давлатимиз байроғини нафақат спортчиларимиз, балки, илм-фан, санъат ва бошка соҳа вакиллари бўлган ёшларимиз ҳам дунё майдонида баланд кўтармоқдалар.

Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилиши анъанага айланиб улгурган, бу йил 32-бор ташкил этилган Халқаро КиВиН-2021 фестивалига 15 дан ортиқ мамлакатдан жами 500 га яқин жамоа ташриф буюрди. Коронавирус пандемияси сабабли юзага келган чекловларга карамасдан, бу йилги фестивал 2000 га яқин ижодкор ёшларни бирлаштира олди. 

Жорий йилнинг 11-22 март саналари оралиғида бўлиб ўтган фестивалда, жамоалар орасидан бу йилги мавсумда ташкил этилиши режалаштирилган Лигалар учун энг сара деб топилган 80 тага яқин жамоа танлаб олинди ва уларга юқори рейтинг натижаси берилди. Қувонарлиси, улар сафида “Ташкент сити” жамоаси ҳам бор .

Маълумот учун: “Ташкент Сити” номи остида қатнашаётган Ўзбекистон Қувноқлар ва зукколар терма жамоасининг бош ҳомийси «AKFA GROUP» компанияси ҳисобланади.

Эндиликда, Қувноқлар ва зукколар бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларидан иборат «Ташкент сити» жамоаси Россиянинг КВН иттифоқи томонидан ташкил этиладиган «Халқаро лига»да иштирок этадилар. «Халқаро лига» баҳсларининг нимчорак финал босқичи жорий йилнинг 13 май куни Россиянинг Смоленск шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Лигада жами 24 жамоа чемпионлик учун бахс юритади. Жамоа аъзоларига омад тилаган ҳолда, умид киламизки, ёшларимиз бу соҳада ҳам ҳеч кимдан кам эмасликларини исботлай олишади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси