my5

Янги дастур сизнинг қайси машҳур актёрга ўхшашингизни аниқлаб беради

HI-TECH 25.02.2016, 12:20
6238
Янги дастур сизнинг қайси машҳур актёрга ўхшашингизни аниқлаб беради

Ахборот технологиялари яшин тезлигидан ривожаланаётган даврда яшаяпмиз. Юқори технологияларни яратувчи компаниялар бизни ўзининг янги хизмат турлари билан ажаблантириб келмоқда.  Бу сафар Microsoft компанияси CelebsLike.me интернет манбаси ёрдамида бир неча дақиқа ичида сизнинг қайси актёрга ўхшашингизни аниқлаб берувчи дастурни яратди. 

Ҳаммаси жуда осон: Сиздан сайтга кириш ва фотосуратингизни юклаш талаб этилади. Интернет заҳираси эса сизга ўхшаган бир неча машҳур инсонни кўрсатади. Ҳаттоки сизнинг уларга неча фоизга ўхшашингизни ҳам аниқлаб беради.  

суратни сканер қилишда юз тузилиши эътиборга олинади. Бироқ, сочингизнинг узунлиги ва ранги билан дастур “ҳисоблашмайди” яъни сизнинг юз тузилишингиз машҳурга ўхшаши мумкин, бироқ сочингиз ранги уникидан фарқ қилади.  

Манба: AdMe.ru

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+18° ясно
Валюта курси
10321.21
USD 5.59
12003.57
EUR -207.03
132.07
RUB -4.21