АсосийJamiyat

"Ўзим бирма-бир кўриб чиқдим". Президент ҳокимларнинг белгилаб олган марраларидан қониқмаётганини маълум қилди

'"Ўзим бирма-бир кўриб чиқдим". Президент ҳокимларнинг белгилаб олган марраларидан қониқмаётганини маълум қилди'ning rasmi

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари жорий йилда хизматлар соҳасида 59 триллион сўмлик 42 мингта янги лойиҳани амалга ошириш, 150 мингта янги доимий иш ўрни яратиш бўйича ўз режаларини белгилаган. Бу ҳақда “Даракчи” мухбири айни пайтда бўлиб ўтаётган президент видеоселектори йиғилишидан хабар қилмоқда. 

Ҳокимларнинг белгилаган режаларини ўзим бирма-бир кўриб чиқдим. Лекин уларнинг ўзига олган марралари ушбу ҳудудлар салоҳиятидан анча паст”, - деди давлат раҳбари.

Мисол учун:

  • Жиззах бор-йўғи 718 миллиард сўмлик лойиҳаларни шакллантирган.
  • Қашқадарё 1,6 триллион сўмлик лойиҳалар амалга оширишни белгилаган бўлиб, бу аҳолиси қарийб 3 баравар кам бўлган Сирдарё режасидан (2,1 триллион сўм) 25 фоизга паст.
  • Хизматлар ҳажми анча паст бўлган Олтинсой ва Шаҳрисабз туманлари (ўртача 2 миллион сўмдан) ҳокимларининг таклифлари мутлақо қониқарсиз.
  • Олтинсой туманида атиги 107 та (54 миллиард сўм) ва Шаҳрисабз туманида 64 та (91 миллиард сўм) лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар