my5
Sevimli

Бир турдаги вакцинани олган бемор кейинги босқичларда бошқа вакцинани олиши мумкинми?

САЛОМАТЛИК 26.04.2021, 14:30
Бир турдаги вакцинани олган бемор кейинги босқичларда бошқа вакцинани олиши мумкинми?

ССВ Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирлик қошидаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:  

—  Йўқ, мумкин эмас, коронавирус инфекциясига қарши эмланаётганлар қайси вакцинада эмланишни бошлаган бўлсалар, шу вакцина билан барча босқичларида эмланишлари керак.  

Вакциналарни эмлаш тартиби (яъни 2 ёки 3 марта), улар ҳар бир вакцинада турличадир, бу тартибнинг сақланиши айнан шу вакцина ёрдамида организмда энг юқори даражада антитаначалар ҳосил қилиш имкониятини беради.  

Бирор вакцинани ола бошлаб, кейин иккинчи вакцина билан эмланса, бирламчи олинган вакцина тўлиқ олинмаган бўлиб, у самарасиз эмлаш деб баҳоланилади.  

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси