my5
Sevimli

Ўзбекистонда имконияти чекланган фуқароларга ногиронлиги бўлган шахс мақомини бериш тартиби соддалаштирилмоқда

САЛОМАТЛИК 02.05.2021, 10:05
Теглар: ногиронлиги бўлган шахс
Ўзбекистонда имконияти чекланган фуқароларга ногиронлиги бўлган шахс мақомини бериш тартиби соддалаштирилмоқда

​Пойтахтимизда “Имконияти чекланган фуқароларга ногиронлиги бўлган шахс мақомини бериш жараёнини оптималлаштирувчи электрон маълумотлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тадбирда Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов, Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова, шунингдек, Адлия вазирлиги, БМТ Тараққиёт дастури ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда электрон маълумотлар тизимини яратиш бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар муҳокама қилинди. Хусусан, бу йўналишда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг “Имконияти чекланган фуқароларга ногиронлиги бўлган шахс мақомини бериш жараёнини оптималлаштирувчи электрон маълумотлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаcи” ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжат 2020 йил 9 июлда тасдиқланган.

— Тасдиқланган чора-тадбирлар режасига биноан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК  томонидан Ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон маълумотларини сақлайдиган “ТМЭК” электрон дастури борасида манзилли ишлар амалга оширилди, — дейди Абдулла Азизов. — Мазкур маълумотлар базасининг яратилиши ногиронлиги бор фуқароларга ўзларига тегишли имтиёзлардан тўсиқсиз фойдаланиш, ногиронлиги бор ёки шу мақомни олиш арафасида турган, ногиронлик мақомини узайтириш ёки ўзгартириши лозим бўлган кишиларнинг ҳужжатлар билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш, даволаниш муассасаларига ордерлар бериш, тиббиёт хизматларидан самарали фойдаланиш, протез-ортопедия буюмлари ҳамда ногиронлар учун инвентарлар олишда қийинчиликларга дуч келмаслигига хизмат қилади.

Тадбир давомида мутасаддилар томонидан имконияти чекланган шахслар маълумотлар базаси шакллантириш тартиб-қоидалари ҳамда уларнинг вазирлик ва идоралар ахборот тизимлари ўртасида интеграция ҳолати, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон маълумотларини сақлайдиган “ТМEК” электрон дастури борасида амалга оширилган ишлар хусусида маълумотлар берилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси