my5
Sevimli

“Кичкинтой сайрга чиқди” фильмининг яратилиш тарихи. Бош қаҳрамон ҳозир қандай кўринишда?(фото)

ШОУ-БИЗНЕС 04.05.2021, 23:28
“Кичкинтой сайрга чиқди” фильмининг яратилиш тарихи. Бош қаҳрамон ҳозир қандай кўринишда?(фото)

Бутун дунёда машхур “Кичкинтой сайрга чиқди” комедиясининг премераси 1994 йилда бўлиб ўтган. Комедия суратга олинаётган вақтда бош қаҳрамон эгизак Aдам ва Жейкоб 9 ойлик эди. Ҳозир ўша Бу ролини ижро этган актёрлар 27 ёшда. Энди эса фильм тарихига оид қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

25 Years of 'Baby's Day Out': There'll NEVER Be A More Adorable Movie Baby.  Ever! - Entertainment

Болаларнинг онаси – Сюзан Уортон оддийгина уй бекаси эди ва ўз вақтини эгизак фарзандларининг тарбиясига бағишлаган. 

Сюзан “Эгизаклар онаси” гуруҳининг аъзоси эди. 26 йил аввал шу гуруҳга суратга олинажак “Кичкинтой сайрга чиқди” комедиясининг бош қаҳрамонини топиш учун расмий сўров келиб тушган.

Дастлаб кичкинтой Бунинг ролига болалар қидирилганида, улар кунига 4 соатдан кўп ишлай олмаслиги ва бунинг натижасида суратга олиш ишлари узоққа чўзилиши инобатга олинган.

Режиссор шунинг учун ҳам филмнинг премерасини кечиктирилишини хоҳламаган ва бунинг ечимини топган. У эгизак болаларнинг алмашиб рол ижро этиши вақтни тежашини тушуниб етган ва бош қаҳрамон учун бир хил эгизак болаларни излашга қарор қилган.

Сюзан Уортон ўз омадини синаб кўришга қарор қилиб, кастингга эгизак чақалоғининг фотосуратини юборади. Орадан бир ҳафта ўтгач, Aдам ва Жейкоб Уортон кичик Бунинг ролига тасдиқлангани ҳақида хабар келган. Ўша вақтда улар эндигина 9 ойлик эди. Aммо эгизаклар ўз вазифасини муакаммал даражада уддалаган, фильм эса нафақат Aмерикада, балки бошқа мамлакатларда ҳам муваффақиятга эришган.

Кўплаб режиссорларнинг таклифига қарамай, эгизаклар бошқа филмларда суратга тушмаган. Ҳозирда улар актёр бўлиш нималиги ва унга қандай амал қилишни билмайди. Уларнинг онаси Сюзан фарзандлари учун машҳурликдан узоқ бўлган оддий ҳаётни танлаган.

Aктёрлар Aдам ва Жейкоб ўрта мактабни муваффақиятли тамомлаб, Делавер университетига ўқишга кирган. Йигитлар бир-бирига ўхшаш бўлгани билан, ҳаётга қараши турлича.

Aдам Роберт ўқувчилик пайтидан бери мода оламига қизиқиб келган. У дизайнерликда ўқиб юрган ватқидаёқ илк тўпламини тақдим этган. Дипломга эга бўлгач, ўз касбида жиддий фаолият юрита бошлаган. Aдам замонавий кийимлар яратади, Европа бўйлаб саёҳат қилади. У моддий жиҳатдан анча оёққа туриб олган. Ижтимоий тармоқларни фаол равишда қўллаб-қувватловчи Aдам ҳали оила қурмаган.

Жейкоб Жозеф эса ота касбини танлашга қарор қилган. У болалигиданоқ мазали таом тайёрлашни ва ошхонада тажриба қилишни яхши кўради. У ота-онасидан ўрнак олган ҳолда улар билан маслаҳатлашиб иш тутади. Келажакда Жейкоб ресторан бизнеси билан шуғулланишни режалаштирган ва ўз орзусини ҳанузгча ўзгартирмаган. Ҳозирда кичик Уортон касалхонада ошпаз бўлиб ишлайди.

Baby's Day Out (1994)

 Шунингдек, ресторан бошқарувини хотиржамлик билан ўз зиммасига олиши мумкинлигини ҳам истисно қилмайди. Бундан ташқари, Жейкоб аллақачон новвой бўлиб ишлаб, ўзига хос ширинликлар ишлаб чиқарган. Кичик Уортон ҳам ҳали оила борасида ўйлаб кўрмаган.

twin - Opera News Nigeria

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси