Долзарб мавзулар Эътироф - 2016

“Ўзэкспомарказ”да халқаро кўргазмалар иш бошлади

Бўлимлар: Жамият
Теглар:

“Ўзэкспомарказ”да UzBuild қурилиш маҳсулотлари, Aqua-Therm Tashkent иқлим ва сув таъминоти ускуналари ҳамда MebelExpo Uzbekistan мебель ва ёғочга ишлов бериш бўйича ихтисослашган халқаро кўргазмалар очилди. 

Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компанияси, “Ўзкоммунхизмат” агентлиги, Савдо-саноат палатаси, “ITE Uzbekistan” халқаро кўргазма компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

UzBuild кўргазмаси ўн еттинчи марта ўтказилмоқда. Бу унинг мамлакатимиз қурилиш саноатида тутган ўрнидан далолат беради. Кўргазма тармоқ экспертлари ва тадбиркорларни бирлаштириб, замонавий технологияларни намойиш қилиш ва тажриба алмашиш майдонига айланган. Жорий йилда кўргазмада Австрия, Беларусь, Бирлашган Араб Амирликлари, Германия, Дания, Испания, Италия, Озарбайжон, Польша, Россия, Финляндия, Хитой ва бошқа мамлакатлардан 140 компания иштирок этмоқда. Улар эшик-ром, лок-бўёқ, пардозлаш материаллари, ёритиш ва электр техникаси каби кенг турдаги маҳсулотларни тақдим этмоқда. Қурилиш материаллари, керамика ва пардозлаш тошлари бўлимида қатнашаётган мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари фаоллиги эътиборга лойиқ. 

Кўргазма иштирокчиларининг 75 фоизини халқаро компаниялар ташкил қилмоқда. Бу қурилиш саноатининг дунёга таниқли вакилларининг ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлиги изчил ривожланаётганидан далолат беради. 

Жорий йилда кўргазмада 12 мамлакатдан 50 компания иштирок этмоқда. Улар орасида уй-жой ва коммунал хўжалиги ҳамда бошқа соҳалар учун энергия самарадорлиги юқори бўлган технология ва материалларнинг илғор ечимларини таклиф қилаётган нуфузли ишлаб чиқарувчилар кўп.

MebelExpo Uzbekistan кўргазмаси барча иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Жорий йилда алоҳида павильонга жойлаштирилган экспозиция бир неча, жумладан, “Ёғочга ишлов бериш ускуналари” ва “Ёғочга ишлов бериш анжомлари” каби бўлимларни ўз ичига олган. 

Кўргазмада 15 мамлакатдан 90 дан ортиқ компания ўз стендларини намойиш қилмоқда. Иштирокчилар орасида Австрия, Германия, Италия, Литва, Хитой, Польша, Россия, Словения, Чехия, Швеция, Япония ва бошқа мамлакатлар вакиллари бор. 

Google+
WhatsApp
VK
Telegram