АсосийЖИНОЯТ

"Абу Сахий" бозорида акасини пичоқлаган укага бугун ҳукм ўқилди

2020 йилнинг 17 декабрида ака ўз укаси томонидан пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабар берганд...

'"Абу Сахий" бозорида акасини пичоқлаган укага бугун ҳукм ўқилди'ning rasmi

2020 йилнинг 17 декабрида ака ўз укаси томонидан пичоқлаб ўлдирилгани ҳақида хабар бергандик.

Маълум бўлишича, 2020 йил 16 декабрь куни соат 16:30 ларда Н.М. Чилонзор туманида жойлашган «Тошкент савдо бозори»да бўлган акаси билан жанжаллашиб, уни қасддан баданига оғир шикаст етказиш мақсадида, қўлидаги ошхона пичоғи билан ўнг томон кўкрак қафасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган. Натижада, ака олган тан жарохати билан шифохонада вафот этган.

Бугун, 10 май куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд мажлисида судья Жаъфар Курбанов раислигида мазкур жиноят иши кўриб чиқилди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Суд мажлисида жабрланувчининг қонуний вакили - марҳумнинг рафиқаси қайнукаси оилани ягона боқувчи экани, унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлиги сабабли унга нисбатан озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради. Ака-уканинг онаси ҳам худди шундай фикрда эканини маълум қилди.

Судланувчига ЖК 104-моддасининг 3-қисми “д” банди билан ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

    Бошқа янгиликлар