АсосийSavol-javob

Пропискада бор, лекин яшамайдиганлар учун ҳам коммунал тўлов тўланадими?

“Аслида рўйхатда бор-у, лекин яшаймайдиган истеъмолчи учун ҳисоб-китоб қилинадими?”

Ш. Салимов, Тошкент шаҳри

Мазкур савол билан “Сувсоз” давлат унитар корхонасига мурожаат қилдик. 

Ш.Эгамбердиев, “Сувсоз” ДУК бошқарувчисининг ўринбосари: 

— Совуқ сув ва оқава сув хизматлари учун ҳисоб-китоб рўйхатда турган хонадон аъзолари учун қилинади. Рўйхатга турган хонадон аъзоларидан бирортаси вақтинчалик хонадондан ташқарига чиққан тақдирда, ўзлари яшаб турган сув тақсимот бўлимига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилишлари керак:

Истеъмолчиларнинг аризаси;

Форма №17 паспортискадан имзо ва мухр билан;

Ҳужжатлар: истеъмолчининг билети, визаси ва бошқалар;

Қўшнилар билан тузилган ва маҳалла томонидан тасдиқланган далолатнома.

    Бошқа янгиликлар