АсосийSiyosat

Тиббиёт тизимини 5 та йўналишдаги жиддий ўзгаришлар кутмоқда

'Тиббиёт тизимини 5 та йўналишдаги жиддий ўзгаришлар кутмоқда'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг вилоят, туман ва шаҳар қуйи буғинлари ҳамда маҳаллий ижро идоралари томонидан қай даражада амалга оширилаётгани муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда келтирилган маълумотлар асосида “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар қилишича, бундан буён тиббиёт тизимини 5 та йўналишдаги жиддий ўзгаришлар кутмоқда. Уларнинг:

1)  бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш;

2)  ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш;

3)  рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш;

4)  тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

5)  тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.

“Бу ишларни вазир, вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар тиббиёт раҳбарларининг ҳаммаси ҳам аниқ тушуниб, ишлаяптими, деган саволга, афсуски, ҳозирча жавоб йўқ. Жойларда ўтказилган сўровларда, бор-йўғи 13 фоиз аҳоли тиббиётда ижобий ўзгаришларни сезаётганини билдирган. Айниқса, Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида яшовчи аҳоли бу соҳадаги ишлар аҳволидан норози”, деди Президент.

Маълумот учун:

Сўнгги бир йил ичида тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган 20 дан ортиқ Фармон ва қарорлар қабул қилиниб, барча масалалар ҳал қилиб берилган. Жорий йилда бюджетдан 21 триллион сўм ажратилган (2017 йилга нисбатан 3 баравар кўп).

Йиғилиш давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар