Шавкат Мирзиёев тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг вилоят, туман ва шаҳар қуйи буғинлари ҳамда маҳаллий ижро идоралари томонидан қай даражада амалга оширилаётгани муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида бепул тиббий хизматлар пакетини амалиётга киритиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда “Даракчи” мухбири хабар бермоқда.
Видеоселектор йиғилишида Президент: «Бепул тиббиёт йўқ деяпти одамлар. Ҳаммаёқда коррупция деяпти одамлар. Республикадан маблағ ажратиляпти, лекин унинг қадрига етиб тўғри йўналтирилмаяпти», — дея таъкидлаган.
Шу йил 1 июлдан бошлаб сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш бўйича янги тизим жорий этилади.
Биринчи босқичда Сирдарё вилоятида оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали, эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган юрак ва қон-томир касалликларини даволаш учун аҳоли дори воситалари билан бепул таъминланади.
Давлат раҳбари Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Иноятовга бир ой муддатда бирламчи бўғинда даволаш бепул тиббий хизматлар пакетини амалиётга киритиш топшириғини берди.






