Сал аввал хабар қилганимиздек, Андижонда келин қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдирганлиги ҳодисаси ўрганилаётган эди.
Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.