my5
Sevimli

Мухбир қизнинг Намангандаги саргузашти: “Ифорга бурканган шаҳар”

МУТОЛАА 31.05.2021, 17:59
Теглар: ​Наманган, “Гуллар фeстивали”
Мухбир қизнинг Намангандаги саргузашти: “Ифорга бурканган шаҳар”

     Мен Наманган бўйлаб илк бор саёҳатга чиқдим. Олдин ҳам Наманганда бўлганман, аммо иш сафари юзасидан эди. Бу сафар мен ўз саргузаштларим сари йўлга отландим. Биринчи бор Наманганга боришда такси хизматидан фойдаланяпман. Бу мушкул иш экан, кўп оввора бўлдим. Охири ўз мақсадимга эришдим ва Тошкент шахридан 22:00  да йўлга чиқиб, 02:30 да ўз манзилимга етдим. “Shedevr Plaza” меҳмонхонасига бориб жойлашдим, эрталаб эса қуёш уфқдан бошини кўтариб менга салом бериб, кўзларимни ўзининг нурлари билан қамаштирди.

Саргузашт бошланди...

  Наманган ҳокимлиги томонидан ўз саргузаштларим сари илк қадамни ташладим. Меҳмонхонадан чиқар эканман, ҳокимлик томонидан бириктирилган Аббос исмли ҳамроҳ мени кутиб олди. Илк манзил Наманган гуллар фестивали  томон бўлди. Ҳамроҳимнинг айтишича, Наманган шаҳрида халқаро “Гуллар фeстивали” 23—31 май кунлари ўтказилар экан.

Шунингдек, Наманган вилояти ўзининг бетакрор об-ҳавоси, турфа гулларга бурканган сўлим манзиллари билан барчамизни ўзига ром этиши ҳеч кимга сир эмас. Бу шаҳар гўзаллигига мос ўтказилаётган 60-Халқаро “Гуллар фестивали”  тадбирига кираверишданоқ баҳри дилим очилди. Кўркам, кенг ва ёруғ, кўчалари-ю, содда, самимий инсонларини кўриб кўзим қувонди. Эрта тонгданоқ йўл-йўлакай кетар эканман, таъбимни хира қилган муаммолардан бироз чалғигандекман. 

Айниқса гулчиларнинг сермаҳсул ижод жараёнлари, улардаги шижоат мени ҳайратлантирди.Чекка туманлар, вилоятлар, чет давлатларидан келиб ушбу тадбирда меҳмон бўлаётганлар орасида ҳам ҳақиқий иқтидорлар, гулларни севувчи инсонлар жуда кўп. Келган инсонлар вақтларини мазмунли ўтказиш учун фестивалдаги турли тадбирларда қатнашиб, чеҳраларида таббассумни акс эттиришмоқда.

Бир сўз билан айтганда, мазкур фестивал  бошланиш жараёнидан тортиб ташкилий ишларгача аъло даражада йўлга қўйилган. Албатта ушбу фестивалга масъул раҳбариятнинг ҳам бунда ўз ўрни ва ҳиссаси бор. 

Саргузаштим жараёнида гулчиларнинг режалари ва орзулари ҳақида суҳбатлашдим. Фақат биргина муаммо - вақт етарли эмаслигини гулчилардан эшитганимдан сўнг, бу борада уларга тассанно айтгим келди. Улар гулни етиштириш давомида, гўзаллигига маҳлиё бўлиб, унинг тезроқ етилишини истар эканлар.

   Ҳуллас, мен улкан таассуротлар ила пойтахтга қайтдим. Хулоса ўрнида айтмоқчиманки, ўз юртимизда ҳам кўзимизни қувонтирадиган масканлар ҳам бор. Менинг ушбу саргузаштим сабабчиси бўлган Наманган вилояти ҳокимлигига ва “Shedevr Plaza” меҳмонхонасига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

МАРЯМ САТТОРОВА 

"Даракчи" мухбири

Шарҳлар

Наманганда тўқимачилик институти ташкил қилинади

28.09.2021, 12:34

Наманганда тўқимачилик институти ташкил қилинади. Бунга тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича Наманган вилояти республикада етакчи эканлиги сабаб қилиб кўрсатилди."Институтда Италия, Франциядан етакчи мутахассислар келиб дарс...
Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифини якунлаб, Фарғонага етиб келди

27.09.2021, 20:52

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.Давлат раҳбари ташрифи давомида вилоятдаги мавжуд муаммоларни санаб чиқди, шунингдек, Афғонистон чегарасида наманганлик аскар...
Президент Шавкат Мирзиёев энди Наманган вилоятига йўл олди

27.09.2021, 11:20

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун 27 сентябрь куни Наманган вилоятига йўл олди.Бу ҳақда унинг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.Қайд этилишича, кейинги кунларда раҳбарнинг...
Наманганда туман МИБ раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пора билан қўлга тушди

21.09.2021, 11:51

Наманганда туман МИБ раҳбари фуқарони ўқишга киритиб қўйишини айтиб пора билан қўлга тушди.Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати "Даракчи"га хабар берди.Маълум бўлишича, Наманган вилоятидаги туманлардан бирининг...