АсосийJamiyat

Қашқадарёнинг 5 та ҳудудида газ таъминоти ҳам 2 кунгга тўхтатилади

'Қашқадарёнинг  5 та ҳудудида газ таъминоти ҳам 2 кунгга тўхтатилади'ning rasmi

“Ҳудудгаз Қашқадарё” филиали техник носозликлар туфайли айрим ҳудудларда вақтинчалик газ таъминоти узилиши бўйича огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, Муборак магистрал газ қувурлари бошқармасининг 2021 йил 1 июндаги 32-02-09/983-сонли хатига асосан, Яккабоғ магистрал газ қувури тармоғининг 7 кмидаги нуқсонли қисмларини янгисига алмаштирилиши муносабати билан 2021 йил 7 июнь куни  соат 06-00 дан 8-июнь 18-00 га қадар, Шаҳрисабз шаҳри, Чироқчи, Китоб, Яккабоғ ҳамда Шаҳрисабз туманларида табиий газ таъминоти тўхтатилади.

Шу муносабат билан, Шаҳрисабз шаҳри, Шаҳрисабз, Чироқчи, Яккабоғ ва Китоб туманларидаги 39 та МФЙ ва 21138 та хонадонда, шунингдек, 395 та улгуржи истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, таъминот қайта тикланади.

 Эслатиб ўтамиз, сал аввал Талимаржон ИЭСда ҳам носозлик юзага келгани сабабли, Қашқадарёнинг 3 та тумани аҳолиси "свет"дан узилгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар