АсосийJamiyat

Расман: хонанда Жасур Умировга тайинланган жазо ўзгартирилди

'Расман: хонанда Жасур Умировга тайинланган жазо ўзгартирилди'ning rasmi

Сал аввал хонанда Жасур Умировнинг қамоқдан чиққани ҳақида ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД Ахборот хизматининг хабар беришича, Ж.Умировнинг жазоси енгиллаштирилган.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 июнь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кассация инстанциясининг ажримига асосан Умиров Жасур Увайдуллаевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда, шунингдек жабрланувчи ва унинг қонуний вакилининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олган ҳолда, Ж.Умировга нисбатан чиқарилган "озодликдан маҳрум қилиш" жазоси "озодликни чеклаш" жазосига ўзгартирилган.  

2021 йил 9 июнь куни юқоридагиларга асосланиб, Ж.Умиров жазони ижро этиш колониясидан озод қилинди.  
 

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал таниқли эстрада хонандаси Самарқанддаги лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган, вояга етмаган қизнинг номусига теккани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик, ушбу шахс эстрада хонандаси Жасур Умиров деган тахминлар пайдо бўлиб, ҳолат юзасидан қайта текширув тайинлангани ва жиноят иши очилгани хабар қилинди. Шундан сўнг, ишда тўпланган далиллар асосида Ж.У.га нисбатан 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан хонандага нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган ва суд ҳукмига асосан, Ж. У.(Жасур Умиров) Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди. 
 

Бошқа янгиликлар