АсосийJamiyat

Самарқанд–Истанбул–Самарқанд йўналиши бўйича парвозлар сони кўпаймоқда

'Самарқанд–Истанбул–Самарқанд йўналиши бўйича парвозлар сони кўпаймоқда'ning rasmi

  Жорий йилнинг июл ойидан бошлаб “Узбекистан Aирwайс” AЖ Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналишида ҳафтасига уч марттагача мунтазам қатновларни амалга оширади. Aвиақатновлар душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” AЖ Aхборот хизмати хабар берди.

⠀Маълум қилинишича, йўловчилар Самарқанд – Истанбул йўналишида авиачипталарни 2 935 000 сўмдан сотиб олишлари мумкин. Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналишида авиачипта нархи 4 282 000 сўмдан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Урганч–Истанбул–Урганч мунтазам қатнови қайта тиклангани ҳақида хабар берган эдик.

Бошқа янгиликлар