Бу ҳақда 30 июнь куни бўлиб ўтган Ёшлар ва талабалар форумида маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.
"Бугунги кунда олий маълумот талаб қиладиган 80 мингга яқин бўш иш ўринлари мавжуд. Мисол учун, транспорт, геология, қишлоқ хўжалиги, маданият, спорт соҳаларида билим ва малакаси етарли бўла туриб, олий маълумоти йўқлиги учун, минглаб ёшларимиз ишга кира олмаяпти. Шу боис, жорий йилда олий маълумот талаб этадиган касб ва лавозимлар қайта кўриб чиқилади ҳамда уларнинг камида 150 таси бўйича бундай талаб бекор қилинади" - деди президент Шавкат Мирзиёев.
Бундай енгиллик туфайли 10 мингдан ортиқ ёшлар ишга жойлашиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид:
Президент баъзи тиктокерлар тарбияси масаласига ҳам муносабат билдирди
Наманганлик Дилобар Маҳмудова ташаббуси билан ўзбек мумтоз тили луғати яратилади
Талабалар учун таълим кредитлари 28 фоиздан 14 фоизгача туширилади ва яна...






