my5
Sevimli

"Нега бош прокуратура мурожаатимга вақтида муносабат билдирмайди?" Ана шу мазмундаги аҳоли мурожаатларига Бош прокуратура масъулидан изоҳ олдик (видео)

ЭРКИН МИНБАР 07.07.2021, 12:23
Теглар: Бош прократура
"Нега бош прокуратура мурожаатимга вақтида муносабат билдирмайди?" Ана шу мазмундаги аҳоли мурожаатларига Бош прокуратура масъулидан изоҳ олдик (видео)

Жорий йилнинг 4 ойида жами 191 мингдан зиёд мурожаат. Прокуратура органларига бўлаётган мурожаатлар билан боғлиқ бу рақам ортида ана шунча инсон тақдири, ҳақ-ҳуқуқлари ва керак бўлса низоли масалалар ечими ётгани шубҳасиз. Аммо шунга қарамай, кўп ҳолларда прокуратурага иши тушган аҳоли ва таҳририятимизга муштарийларнинг мазкур органга қилган мурожаатларига муносабатга оид ижобий фикрлардан кўра салбийларига кўп гувоҳ бўламиз. Бу борадаги эътирозлар кўпинча тизимдаги айрим бўғинларда мурожаатларга вақтида муносабат билдирилмаслиги ёки “ичакдек чўзилиши” ва мукаммал ўрганилмаслиги ҳақида бўлади...  

Аслида прокуратура органларида мурожаатларнинг ўрганилиш жараёни қандай? Жумладан, юқори турувчи органда бу жараён қандай кечади? Аҳоли ва муштарийларининг эътирозларига жавоб қандай? Бугун ана шу жиддий саволларга ойдинлик киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳаёт ШАМСУТДИНОВга мурожаат қилдик.  

АСЛИДА МУРОЖААТГА МУНОСАБАТ ЖАРАЁНИ ҚАНДАЙ КЕЧАДИ?  

– Прокуратура органлари томонидан мурожаатларда кўтарилаётган муаммоларни тезкор ўрганиш, ҳал этиш ҳамда бу борадаги фаолият самарадорлигини янада ошириш борасида бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бунда асосий эътибор кунлик иш фаолият ёки сайёр қабуллар жараёнида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларни жойида ижобий ҳал қилиш, мавжуд муаммоларни зудлик билан бартараф этиш ҳамда тегишли мутасаддиларнинг масъулиятини оширишга қаратилмоқда.  

Таъкидлаш керакки, шу кунга қадар прокуратура органларида муддати ўтказиб кўрилган мурожаатлар қайд этилмаган. Келган мурожаатларнинг барчасига қонунда белгиланган муддатларда жавоб берилади. Шу билан бирга, прокуратура органларида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби ҳақида тўхталиб ўтмоқчи эдим.  

Хусусан, мурожаат келиб тушганидан сўнг, электрон ҳужжат айлануви тартибига ўтказилиб, (Прокуратура органларида ҳужжатлар айланмаси электрон шаклда амалга оширилади) тегишлилиги бўйича бошқарма ёки бўлимга ўтказилади. Шундан сўнг, мазкур мурожаат унда кўрсатилган важлар билан боғлиқлигига қараб, прокуратура органлари юритувига ёки бошқа вазирлик ва идораларга тааллуқли бўлганда, ўша жойга юборилади.  

ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИДА МУРОЖААТЛАРГА МУНОСАБАТДА ҚОНУНБУЗИЛИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН ҲОЛАТЛАР...  

— 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида прокуратура органлари томонидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун талаблари доирасида мурожаатларнинг муддатида, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишини таъминлаш ва бу борада қонунбузилишига йўл қўйган айбдор шахсларнинг муқаррар жавобгарлигини таъминлаш натижалари қандай?  

— Бош прокуратурада Мурожаат лар билан ишлаш бошқармаси таркибида “Мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш маркази” — 1007 қисқа рақами ҳам фаолият юритади. Мисол учун, жорий йилнинг 4 ойида прокуратура органларига жами 191 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушган. Уларнинг 91 859 таси бевосита прокуратура органларида ҳал этилган. Шундан 17 914 таси қаноатлантирилган, 1 772 таси рад қилинган, 72 173 таси бўйича тушунтириш берилган.  

Келиб тушган мурожаатларнинг 75 683 таси тааллуқлилик бўйича бошқа идораларга ҳал этиш учун юборилган. Мурожаатларни кўриб чиқишда муддатини ўтказиб юборганлик, тўлиқ ва холисона кўриб чиқилишини таъминлашда сусткашликка йўл қўйганлик учун айбдор шахсларга қонунда белгиланган тартибда жавобгарлик назарда тутилган. Ва албатта бу борада ўтказилган текшириш давомида агар бирорта масъул шахс фуқаронинг мурожаатини кўриб чиқишда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйганлиги аниқланса, унга тегишли тартибда чора кўрилади.  

НЕГА БОШ ПРОКУРАТУРА ҲАМ АСОСАН МУРОЖААТЛАРНИ ҚУЙИ ТУРУВЧИ ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИНИНГ ЖАВОБИ БИЛАН ХАСПЎШЛАШГА УРИНАДИ?

— Нега жисмоний шахслар ўзининг ҳудудидаги қуйи турувчи прокуратура органларига мурожаат қилиб натижасидан кўнгли тўлмайди? Қуйи турувчи прокуратура органларининг ишга муносабати уларни қониқтирмайди ва охир-оқибат юқори турувчи органга мурожаат қилади. Аммо натижа ўзгармайди... Яъни юқори турувчи прокуратура органлари ҳам асосан мурожаатларни қуйи турувчи прокуратура органларининг жавоби билан хаспўшлашга уринади? Нега холис ёндашиб, юқори турувчи прокуратура органи ўзи текширув олиб бормайди? Ваҳоланки қонунчиликда юқори турувчи органнинг бундай ёндашуви кафолатланади...  

— Фуқаролар ўз мурожаатла ри билан даставвал тўғри туман (шаҳар) прокуратураларига мурожаат қилишади. Лекин айрим ҳолатларда фуқаролар биринчи босқич прокуратуралар жавобидан қониқмай, юқори турувчи прокуратурага мурожаат қилишади. Алоҳида қайд этиш керакки, бундай ҳолатларда ҳам юқори турувчи прокуратура қуйи турувчи прокуратуранинг ушбу мурожаат юзасидан амалга оширган ишларини синчковлик билан ўрганиб чиқади, агарда қайсидир ҳолатда хато ва камчиликка йўл қўйилган бўлса, зудлик билан уларни бартараф этиш чоралари кўрилиб, мурожаатчининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси таъминланади. Аммо яна бир ҳолат, ҳар бир мурожаатни жойига чиқиб ўрганишга юқори турувчи прокуратураларда имкон йўқ, буни ҳамма тушунади, албатта.  

Лекин қуйи турувчи прокуратуралар ходимларининг касбий билим ва салоҳиятида ҳам шубҳаланишга асос йўқ. Ҳеч ким мурожаатларни ўзибўларчиликка, ўзбошимчалик билан ташлаб қўймайди. Ҳаммаси синчковлик билан ўрганилади. Мурожаатлар нохолис ёки билим ва уқувсиз кўрилади, дейишнинг ўзи нотўғри. Айрим ҳолатларда мурожаатчиларнинг келтирган важлари ноқонуний, асоссиз ёки бажариб бўлмас ёхуд прокуратура органларининг ваколатига умуман кирмайдиган масалалар бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда уларга тушунтириш берилади. Лекин аксарият шундай шикоятларнинг муаллифлари қайта-қайта мурожаат қилаверади. Мана, ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, нафақат прокуратура, балки бошқа идоралар, шунингдек оммавий ахборот воситаларига мурожаат қилишади. Шу аснода одамларда, хусусан мана, сизларда ҳам давлат идораларида юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш жараёни етарли даражада йўлга қўйилмаган, деган хато тушунча ҳосил бўлади.  

Ҳали таъкидлаб ўтганимдек, барча мурожаатлар пухта ва ўз вақтида кўриб чиқилади ва барчасини ўрганиш якунига кўра, мурожаатчига тегишли жавоб қайтарилади.  

Мисол тариқасида, 2021 йилнинг 4 ойида мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича кўрилган чоралар натижасида прокурорлар томонидан 14 мингдан зиёд шахснинг ҳуқуқлари тикланган. 4,5 млрд. сўмдан ортиқ етказилган зарарнинг ихтиёрий ундирилиши таъминланиб, етказилган зарарни ундиришга доир судларга 62 млрд. сўмлик 217 та аризалар киритилган. Булар ҳаммаси мурожаатлар асосида қилинган ишлар.  

ЭНГ КЎП ТУШГАН МУРОЖААТЛАР ҚАЙСИ СОҲА ЁКИ ЙЎНАЛИШГА ДАХЛДОР?  

— 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида прокуратура органларига энг кўп тушган мурожаатлар қайси соҳа ёки йўналишга дахлдор? Мурожаатларда назарда тутилган масалалар-чи?  

— Прокуратура органларига келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари, яъни уларнинг ижтимоий-иқтисодий, меҳнатга доир, уй-жойга доир, тадбиркорлик ҳуқуқларига доир, шунингдек терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов масалалари юзасидан, ижро ҳаракатлари бўйича ҳамда суд ишларини юритиш бўйича ва бошқа масалаларда келиб тушган мурожаатларни ташкил этмоқда.

Хусусан:  

  • ҳал этилган мурожаатларнинг энг асосий қисми ҳам фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалаларида (ижтимоий-иқтисодий, меҳнат ва уй-жойга доир ҳамда тадбиркорлик ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар);  
  • терговга қадар текширув, су риштирув ва тергов масалалари юзасидан;  
  • ижро билан боғлиқ (алимент);  
  • ҳамда жиноий, фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича судлар фаолияти билан боғлиқ келиб тушган мурожаатларни ташкил этган.

Барно МАДАЛИЕВА суҳбатлашди,

"Даракчи" газетаси 25 (1152) 24 июнь 2021 йил

Шарҳлар

Икки вилоятда имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

11.07.2021, 10:26

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Я.Н. ва М.С.лар 9 нафар фуқарога банк муассасасида ишловчи танишлари орқали...
Ёзёвонда фермер хўжалиги раҳбаридан 500 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

08.06.2021, 19:11

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.Н. ва Ш.А. “А.Ф.” фермер хўжалигидан олиниб Ёзёвон тумани ҳокимлиги захирасига...
Сирдарёда эркак холаси ва унинг ўғлини ваҳшийларча ўлдириб, жасадларини ёқиб юборди

01.06.2021, 17:51

Cирдарёда 30 ёшли эркак ўз уйида яшаб келаётган икки нафар қариндошини қасддан ўлдириб, жасадларини ёқиб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а” банди (Қасддан...
Фарғонада тўрт нафар ўсмир бир дона телефон аппаратини талон-торож қилишди

17.05.2021, 15:23

2021 йилнинг 10 май куни соат 19:00 ларда номаълум шахслар  Олтиариқ тумани Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Яшил хиёбон” боғида 19 ёшли Б.Илёсбекка куч ишлатиш йўли билан...