my5
Sevimli

Жаҳонгир Отажонов яна қайтди. У онаси учун концерт бермоқчи

ШОУ-БИЗНЕС 11.07.2021, 17:29
Теглар: ​Жаҳонгир Отажонов
Жаҳонгир Отажонов яна қайтди. У онаси учун концерт бермоқчи

Хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг инстаграм саҳифасида сиёсатдан кетиб онаси учун концерт беришини маълум қилди.  

"Сиёсий масалада жонли эфир ташкил қилмаганимга 15 кун бўлди. Ҳар бир эфиримда онамнинг умри 5 йилга камайиб кетяпти. Ота-онамнинг ҳар куни йиғлаб ўтириши мен учун қимматга тушмоқда. Ҳаттоки, Президент бўлиб қолсам, буларга бирор кор-ҳол бўлса, менга татимайди. Шунинг учун, мен бутун жамоатчиликдан узр сўрайман. Ҳозирча, сиёсатдан чекиниб тураман. Қисмат бўлса, балки сиёсий фаолиятимни давом эттирсам ҳам ҳар куни онамнинг “ўлишини” кўриб ўтириш мени чарчатди”, дейди у.

Отажонов сўзида давом этар экан, бутун жамият ва сиёсатчилардан яна бир бор узр сўради:

“Бутун жамоатдан, бутун ватандошлардан, борки сиёсатчилардан ва борки партия аъзоларидан узр сўрайман. Ҳозирча бу ишни давом эттира олмайман. Чунки, онамни кўндириш учун 6 ой курашдим. Лекин сиёсий фаолият осон эмас экан, буларнинг ҳар куни сиқилиши мени чарчатди. Бу йилги президентлик сайловларида ҳам омад тилайман. Нимаики бўлса, халқимизнинг фойдаси учун бўлсин”.

Мурожаат якунида Жаҳонгир Отажонов онасига юзланиб, унинг шарафига “Онам учун” деб номланган концерт беришини айтди.

Шарҳлар

"У санъаткормас, масхарабоз". Хонанда Хусан Жаҳонгир Отажоновнинг санъатга қайтганига муносабат билдирди (видео)

12.07.2021, 15:49

Аввалроқ, хонанда Жаҳонгир Отажонов санъатга яна қайтгани ва онаси учун концерт бермоқчилиги ҳақида хабар берган эдик. Хонанданинг бу баёноти ортида ижтимоий тармоқларда турли баҳс-мунозаралар бошланди. Хусусан,...
Жаҳонгир Отажонов янги партия тузиш ниятида эканлигини айтди

26.01.2021, 18:08

Қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов Президентлик сайловларида ўз номзодини қўймоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик. Кейинчалик санъаткор бирор  туманга ҳоким қилишларини сўраб Президентга видеомурожаат йўллади.Отажонов ижтимоий тармоқдаги...
"Шароити энг оғир туманни менга беринг!" Жаҳонгир Отажонов Президентдан уни ҳоким қилишини сўради (видео)

22.01.2021, 22:00

Сал аввал санъатни тарк этган Жаҳонгир Отажоновнинг ижтимоий тармоқларда навбатдаги шов-шувли видеоси тарқалди. Унда собиқ хонанда, Ўзбекистон президентидан уни республиканинг бирор ҳудудига ҳоким этиб тайинлашини сўраган."Эшитишимча,...
"Менинг ниятим жиддий". Жаҳонгир Отажонов Президент бўлмоқчилиги ҳақида иккинчи мурожаатини йўллади (видео)

21.01.2021, 22:12

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳонгир Отажонов Президентлик сайловларида ўз номзодини қўймоқчи эканлиги ҳақида ёзган эдик.  Қўшиқчи ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида иккинчи бор халққа мурожаат қилди."Мени ниятим...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси