АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" хабари: 17-19 июль кунлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудларида сел келиш хавфи бор

'"Ўзгидромет" хабари: 17-19 июль кунлари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳудудларида сел келиш хавфи бор'ning rasmi

Гидрометеорлогия хизмати Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида сел келиш хавфи борлиги ҳақида хабар берди. 

Унга кўра, Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ҳамда Қирғиз Республикасининг водий билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 17-19 июль кунларида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.

Эслатиб ўтамиз, 13 июль куни Косонсой туманининг Қирғизистон билан чегарадош худудида соат тахминан 13:30 ларда қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиб, Косонсой сойига сел келган. Натижада 8 киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳатланган. Шунингдек, селда оқиб кетган 7 ёшли бола ҳамон қидирилмоқда

    Бошқа янгиликлар