АсосийJamiyat

Тошкент шаҳар ИИББ Жаҳонгир Отажонов устидан судга мурожаат қилди

'Тошкент шаҳар ИИББ Жаҳонгир Отажонов устидан судга мурожаат қилди'ning rasmi

Аввалроқ, интернет ижтимоий тармоғида Жаҳонгир Отажанов Ички ишлар вазирлиги тизими ходимларини ҳақорат қилган видеомурожаатини жойлаштирган эди ва ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ муносабат билдириб, ҳолатга тегишли тартибда ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилган эди

Айни  пайтда ИИББ Ахборот хизматининг хабар беришича Отажонов устидан судга мурожаат қилинган. 

Маълум қилинишича, Ж.Отажановнинг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида ўтказилган терговга қадар текширув жараёнида, у юқоридаги видеомурожаатида айтиб ўтган ҳақоратли гапларни жаҳл устида айтганлигини, Республика ҳукумати ва ички ишлар органлари ходимларига нисбатан ҳеч қандай шахсий адовати йўқлигини таъкидлаб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган. 

Ж.Отажановнинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси (“Ҳақорат қилиш”)да кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар 23.07.2021 йилда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судига тақдим этилди.

Мавзуга доир:

Жаҳонгир Отажонов яна қайтди. У онаси учун концерт бермоқчи

 

    Бошқа янгиликлар