АсосийSalomatlik

Коронавирусга қарши уй шароитида даволанаётган беморлар антибиотик қабул қилиши мумкинми?

'Коронавирусга қарши уй шароитида даволанаётган беморлар антибиотик қабул қилиши мумкинми?'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Матбуот хизматининг ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллева жавоб берди:

— Бу саволга жавоб қатъий: коронавирус вирусини антибиотик  ўлдирмайди.  Антибиотиклар умуман вирусларга таъсир қилмайди.

 Антибиотиклар ўз номи билан – ҳаётга қарши, яъни бактерияларга қарши деган маънони билдиради. Улар инсон организмида, яъни ичакларда иммунитет ҳужайраларни ишлаб чиқадиган инсон учун керакли бўлган бактериялар таркиб микрофлора ҳужайраларини ўлдиради ва дисбактериоз – ҳолатини келтириб чиқаради. Бу эса, ўз ўрнида, иммунитет ҳужайралари ишлаб чиқилишини пасайтиради ва инсон организмида иммун танқислик ҳолатини келтириб чиқаради.

Масаланинг яна бир томони шуки, антибиотиклар инсонни ичакларида дисбактериоз ҳолатини келтириб чиқариши, ҳазм жараёнини бузади, ич кетиш ёки ич қотиш ҳолатлари келиб чиқади. Бу эса ўз ўрнида, инсонларни касаллик билан курашиш қобилиятини пасайтиради.

Яна бир хусусияти антибиотикларни палапартиш ва кўп турларини қабул қилганларда замбуруғлар ривожланиши ҳам тасдиқланган. Замбуруғлар эса инсон учун яна бир бошқа инфекцион омил сифатида касалликни оғирлаштиради ва турли хил асоратлар кўпайишига сабаб бўлади.

Касалликнинг биринчи кунларидан бошлаб антибиотиклардан фойдаланилганда, беморнинг аҳволи вақтинчалик яхшилангандек бўлади, лекин организмда кечаётган жараённи инсон билмайди. Антибиотикларни тўхтатиш билан яна касаллик авж олишни бошлайди. Тана ҳарорати янада кўтарилади, диарея пайдо бўлади, кўнгил айниши ва қайт қилиш каби белгилар кучаяди. Бу даврда эса, коронавирус организмда тарқалиши кучаяди ва у қайси аъзоларга ўрнашиб жароҳатлашига боғлиқ холда касаллик аломатлари кучайиб боради.  

Антибиотиклар бир неча гуруҳларга бўлинади ва унинг бактерияларни енгиб чиқиш кучига қараб янги авлод ва турлари ишлаб чиқилган.  

Масалан:  

️Пенициллинлар гуруҳи – “Пенициллин”, “Ампициллин”, “Гентамицин”, “Амоксациллин”, “Амоксиклав” ва хоказо;  

️Сульфаниламидлар гуруҳи – “Ко-тримоксазол+триметоприм”, яъни “Биссептол”, “Оптиприм” ва хоказо;

️Макролидлар гуруҳи – “Азитромицин”, “Эритромицин”, “Макропен” ва хоказо;

️Цефалоспоринлар гуруҳи – “Ципрофлоксацин”, “Левофлоксацин”, “Цефтриаксон”, “Цефазолин”, “Фторхинолон”, “Цефапиразон-сульбактам” ва хоказо;

️Карбопенемлар гуруҳи – “Меропенем” ва хоказолар.  

Шуни таъкидлаш лозимки, уларнинг турлари ва гуруҳлари жуда кўп, шу ўринда бу антибиотикларни тури қанчалик кучайиб борса, шунчалик организмда катта жароҳатланишлар ва излар қолдиради. Уларнинг қолдирган изларини қайта тиклаш учун ойлар, баъзида йиллар талаб этилади.

Шу боис, антибиотикларни фақатгина кўрсатмалар асосида, шифокор назоратида қабул қилиш керак. Шунингдек, бу антибиотикларни қабул қилиш жараёнида зарурат пайдо бўлганида, қўшимча таҳлиллар топширилиши талаб этилади.

Бошқа янгиликлар