Бугун ижтимоий тармоқларда Қибрай туманида 5 нафар шахс қасддан ўлдирилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, қотилликда гумонланган шахс 1997 йилда туғилган бўлиб, қотиллик юз берган оиладаги қиз фарзанд билан муносабатда бўлган. Орада келиб чиққан турли келишмовчиликлар сабаб йигит қизнинг оиласи ва ушбу уй ёрдамчисини ваҳшийларча ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати тезкор муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "а, ж" бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.