my5
Sevimli

30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни

ЭРКИН МИНБАР 30.07.2021, 16:32
Теглар: Одам савдоси
30 июль — Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни

Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоб китобларига кўра бутун дунёда 21 миллион киши мажбурий меҳнатнинг жабрланувчилари ҳисобланади. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман суди раис Хабибулла Чиниев ўз мақоласида келтирмоқда. 

Дунёдаги барча мамлакатлар одам савдосидан жабрланишади. БМТ маълумотларига кўра, одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади.

Бугунги кунга келиб одам савдосининг авж олишига, яъни инсонни қандайдир бир буюм сифатида, таъбир жоиз бўлса инсонни олди-сотдининг объекти сифатида фойдаланилиши, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол этилишига қуйидагилар сабаб бўлмоқда:

– одам савдоси каби ноқонуний фаолият тури бир ёки бир неча аъзолардан иборат гуруҳларнинг сердаромад манбасига айланиб бораётгани, яъни уларнинг ҳеч қандай оғир ва машаққатли меҳнатларсиз мўмай даромад олишга уринаётганлиги;

– одам савдосининг қурбонига айланаётган шахсларнинг соддалиги, ўзининг, яқинларининг тақдирига ва келажагига бефарқлиги, лоқайдлигида. Яъни энг олий неъмат ҳисобланмиш эркин ҳаёт тушунчасига нисбатан енгил ва бепарволик билан қарашлари оқибатида ушбу одам савдосини амалга оширувчи жиноятчиларнинг ўлжасига, аниқроғи, уларнинг осон даромад манбаига айланиб қолмоқдалар;

– одам савдосини амалга оширувчи жиноятчи шахслар ўзларининг танишлари, яқин қариндошларига нисбатан, яъни уларнинг ишончига кириб олиб, уларнинг одам савдосини қурбонига айланиб қолишига сабабчи бўлаётганлигида;

– одам савдосининг қурбонига айланаётган шахсларнинг ор-номус қилиб, кўрган хўрликлари, уларга нисбатан ишлатилган турли хилдаги жисмоний ёки руҳий тазйиқлар ҳақида ёҳуд ўзининг ноқонуний равишда чегарани бузиб чиқиб, чет давлатда ҳеч қандай давлат рўйхатидан ўтмасдан, ноқонуний меҳнат фаолиятини амалга оширганлигидан қўрқиб булар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этмаслиги.

Амалдаги жиноят кодексининг 135 моддасига кўра, Одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) ўғирлаш, зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларини қўллаш орқали;

б) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;

в) ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан;

г) айбдорга моддий жиҳатдан ёки бошқа жиҳатдан қарам бўлган шахсга нисбатан;

д) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

е) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

ж) хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда;

з) жабрланувчини Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегарасидан олиб ўтган ҳолда ёки уни чет элда қонунга хилоф равишда ушлаб турган ҳолда;

и) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда, худди шунингдек жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб қўйган, яширган ёхуд йўқ қилиб юборган ҳолда;

к) киши аъзоларини кесиб олиб, бошқа кишига кўчириш (трансплантат) мақсадида содир этилган бўлса, —

беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар:

а) ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса;

б) жабрланувчининг ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса;

в) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

г) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —

саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Бундан ташқари, одам ўғрилаш билан боғлиқ жиноятлар оғир оғир жиноят ҳисобланади. Жиноят кодексининг 245-моддасида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлмагани ҳолда одам ўғрилаш — уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) вояга етмаган шахсга нисбатан;

б) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

г) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, –

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

б) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

2010 йил 30 июлда БМТнинг Бош Ассамблеяси 64/293-резолюцияси билан Одам савдосига қарши курашиш бўйича БМТнинг Глобал ҳаракат дастури қабул қилинган. Мазкур ҳаракатлар дастурида ушбу жиноятнинг олдини олиш, жабрдийдаларнинг ҳимояси, жиноятчиларни таъқиб этиш ва барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Одам савдосидан жабрланган ёки тахмин қилинаётган вояга етмаганлар ҳам дастлабки идентификация қилинади ва қайта йўналтирилади. Идентификация қилиш жараёнида, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга асосан Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия хабардор қилинади. Комиссия вакили мутахассис билан ҳамкорликда вояга етмаган шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун таржимон, педагог, психолог ва қонуний вакилнинг иштирокини таъминлайди.

Шу билан бирга, вояга етмаган шахс тўғрисидаги маълумотлар сир тутилишини таъминлайди ҳамда эксплуатация ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилади. Вояга етмаган шахслар билан суҳбат бир хил жинсдаги мутахассис томонидан ўтказилади. Хориждаги одам савдосидан жабрланган ёки тахмин қилинган Вояга етмаган шахслар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 январдаги 6-сон қарорига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги томонидан олиб келинади. 3 ёшгача бўлган болаларни ватанга қайтариш масаласи Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Шарҳлар

Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахслар ҳам идентификация қилинади

01.04.2021, 17:44

Одам савдосидан жабрланган ёки тахмин қилинаётган вояга етмаганлар ҳам дастлабки идентификация қилинади ва қайта йўналтирилади.  Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга...
​Андижонда 2 ёшли фарзандини 18 миллион сўмга Қирғизистонга пуллаётган аёл қўлга олинди

31.03.2017, 10:09

2017 йилнинг 17 февраль куни Андижон вилояти божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси фуқароси 2 ёшли қизини...