АсосийJamiyat

Зоминдаги ёнғинни бутунлай ўчириш учун яна қўшимча 350 дан ортиқ шахсий таркиб ва 4 та вертолёт жалб этилди

'Зоминдаги ёнғинни бутунлай ўчириш учун яна қўшимча 350 дан ортиқ шахсий таркиб ва 4 та вертолёт жалб этилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек бугун, 1 август куни Жиззах вилояти Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи ҳудудидаги дала майдонида ёнғин содир бўлган.

Зомин тумани "Дуоба" ҚФЙ Ўриклисой қишлоғи дала майдонидаги  ёнғин бўйича қўшимча маълумот берилди.

Айни вақтда ёнғин ҳудудининг кенгайиб кетишининг олдини олиш ва уни бутунлай ўчириш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан яна қўшимча 350 дан ортиқ шахсий таркиби Мудофаа вазирлигидан 4 та вертолёт шунингдек, Миллия гвардия, Ички ишлар, Давлат экология қўмитаси ва бошқа ташкилотларнинг куч ва воситалари жалб этилди.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар