my5
Sevimli

Дастларбки босқичда бир турдаги, кейинги босқичда бошқа вакцина билан эмланса ҳам бўладими?

САЛОМАТЛИК 03.08.2021, 15:32
Теглар: вакцина
Дастларбки босқичда бир турдаги, кейинги босқичда бошқа вакцина билан эмланса ҳам бўладими?

Дастларбки босқичда бир турдаги, кейинги босқичда бошқа вакцина билан эмланса ҳам бўладими? 

Ушбу саволга “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳасида ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев томонидан жавоб берилди:

— Қайси вакцинани олишдан қатъи назар, уларнинг бажарадиган вазифаси бир хил. “Фақатгина фалон вакцинадан оламан”, деб кутиб туриш энг хато йўл ҳисобланади. Барча вакцинанинг ишлаш механизми бир хил: вирусдан инсон ҳужайрасига ёпишиб оладиган оқсил ажратиб олиниб, бу намуна орқали инсон ҳужайраларида вирусга қарши антителоларни шакллантиришдир.  Вакцина қаерда ишлаб чиқарилган бўлмасин, унинг вазифаси организмда ана шу антитаначаларни пайдо қилишдир.  Баъзилар “Биринчи босқичда ўзбек-хитой вакцинасини олгандим, иккинчи босқичда Moderna олсам бўладими", деган саволлар билан мурожаат қилмоқда. Агар ўзбек-хитой вакцинасида эмлаш амалга оширилган бўлса, бу 3 босқичда бўлади. Юртимизга келтирилган бошқа барча вакциналар 2 босқичда амалга оширилади. Бу вакциналар билан эмлашнинг ҳар бир босқичида алоҳида илмий текширувлар ўтказилган. Босқичлар кетма-кетлиги сақлансагина тўлиқ эмланиш амалга оширилган, деб хулоса қилинади.  Лекин бугун фанга бир вацинани бошқаси билан қўшиб эмлаш нима оқибатга олиб келиши тўғрисида маълумот йўқ.  Шунинг учун ўзбошимчалик билан қарор қабул қилишга ҳаққимиз ҳам йўқ. Бир неча хил вакцина билан эмланиш натижасида ножўя таъсирлар кўриниши хавфи бор. Шу сабабли юртдошларимиздан ўз ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз. Аммо кимдир бошқа вакцина билан эмланишни истаса, бир вакцинанинг тўлиқ дозаларини қабул қилганидан 6 ой ўтгач, бошқа истаган вакцина билан бир марта эмланиш орқали аввал шаклланган антителолар миқдорини сақлаб туриши мумкин.

 

Шарҳлар

Юртимизга яна 356 минг доза коронавирусга қарши вакцина келтирилди

11.09.2021, 06:12

Бугун тонгда COVAX дастури доирасида AstraZeneca вакцинасининг 356 минг дозаси юртимизга олиб келинди.Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 22 миллион 802 минг 540 дозани ташкил...
1 ноябрга қадар вакцина олган талабалар контрактига 10 фоизлик чегирма берилади

09.09.2021, 10:21

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ОТМларининг 2021/2022-ўқув йили учун тўлов-контракт пули миқдорлари тасдиқланди.Янги тартибга кўра, 1 ноябрга қадар коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга стипендиясиз базавий тўлов-контракт...
Ўзбекистонда 1 кун ичида 353 259 доза вакцина қўлланилди

07.09.2021, 12:19

Соғликни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 6 сентябрда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 353 259 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилган. Улардан:1-босқич эмланганлар 44 240 нафарни, 2-босқич эмланганлар 245 716...
Юртимизга яна 1,5 миллион доза коронавирусга қарши вакцина келтирилди

05.09.2021, 10:49

Ҳозиргина ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 ярим миллион дозаси юртимизга олиб келинди.Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 19 миллион 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.Улардан: 460 000 дозаси...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси