АсосийJamiyat

Президент пандемиядан йўқотишларсиз чиқиш учун халқдан 3 та шартга амал қилишни сўради

'Президент пандемиядан йўқотишларсиз чиқиш учун халқдан 3 та шартга амал қилишни сўради'ning rasmi

Айни пайтда ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилиш аввалида давлат раҳбари пандемияни енгиб ўтиш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Пандемия даврида дунё бўйлаб коронавирус аниқланган 200 миллион нафар беморнинг 4,2 миллион нафари вафот этди. Мамлакатимизда ҳам июнь ойининг иккинчи ярми ва июль ойидан касалланиш кўрсаткичлари кескин ўсиб, кунлик янги касалланиш ҳолатлари ўртача 750-800 тани, пневмония эса 450-500 тани ташкил этмоқда. Бугунги кунда 10 мингга яқин бемор шифохонада, 3 минг нафари уй шароитида даволанаётган бўлса, 2,4 минг нафари оғир, 890 нафари ўта оғир аҳволда”, деди президент.

Шунингдек, президент пандемиядан имкон қадар йўқотишларсиз ўтишимиз ва кейинги тўлқинларга йўл қўймаслик учун халқимиздан 3 та муҳим шартга қатъий амал қилиш кераклигини таъкидлади:

Биринчидан, вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти – бу албатта вакцинация. Қанчалик машаққатли бўлмасин, ушбу мақсадлар учун бугунги кунга қадар 4 турдаги 13 миллион доза вакцина олиб келинган. Қайси турдаги вакцина билан эмланиш бўйича аҳолида танлаш имконияти пайдо бўлган. Ҳаммаси халқимиз учун бепул.

Иккинчидан, шахсий гигиена воситаларидан фойдаланиш. Афсуски, одамлар ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена талабларига амал қилишмаяпти. 

 

Учинчидан, уй шароитида даволанаётганлар устидан қатъий назорат қилиш. Касал юқтириб олгандан 5-7 кун ўтиб, касалликни даволаш қийинлашади. Шифокорлар жуда қийналишяти”, деди президент. 

Шунингдек, дорихоналарда коронавирусни даволашда ишлатиладиган дори-дармонлар нархларининг асоссиз ошиб кетиши ва ноқонуний айланишининг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

 

 

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар