2021-2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва ҳиёбонлар атрофида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021-йил 5-август кунидан 14-август кунига қадар Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади:
- Сартепо массиви Туркистон кўчасини Туризм коллежи олдидаги туташмадан 5-микрораёнга кириш йўли туташмасигача бўлган қисмида;
- Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасини Зиёлилар кўчаси билан кесишган чоррахасидан, Маданият саройини олдидаги майдонгача бўлган қисмида;
- Ислохот кўчасини Рудакий кўчаси билан туташмасидан, “Локомотив” стадионига кириш дарвозасигача ҳамда Гагарин кўчасигача бўлган қисмида;
- Депо кўчасининг Aрман кўчаси билан туташмасидан, “Локомотив” стадионининг кириш дарвозасигача бўлган қисмида;
- Самарқанд тумани Рустам қишлоғи ҳудудидан ўтувчи 4К-564 “Оқмачит-Ражабамин” автомобил йўлида;
- Жомбой тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-512 ”Ўртабўз -Жомбой-Галакапа" автомобил йўлида.