my5
Sevimli

Дастлабки босқичда бир турдаги, кейинги босқичда бошқа вакцина билан эмланса бўладими?

САЛОМАТЛИК 04.08.2021, 13:57
Дастлабки босқичда бир турдаги, кейинги босқичда бошқа вакцина билан эмланса бўладими?

Саволга "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳасида Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев жавоб берди:

️" -  Қайси вакцинани олишдан қатъи назар, уларнинг бажарадиган вазифаси бир хил. “Фақатгина фалон вакцинадан оламан”, деб кутиб туриш энг хато йўл ҳисобланади.  Барча вакцинанинг ишлаш механизми бир хил: вирусдан инсон ҳужайрасига ёпишиб оладиган оқсил ажратиб олиниб, бу намуна орқали инсон ҳужайраларида вирусга қарши антитаначаларни шакллантиришдир.  

Вакцина қаерда ишлаб чиқарилган бўлмасин, унинг вазифаси организмда ана шу антитаначаларни пайдо қилишдир.  

 Баъзилар “Биринчи босқичда ўзбек-хитой вакцинасини олгандим, иккинчи босқичда Moderna олсам бўладими", деган саволлар билан мурожаат қилмоқда. Агар ўзбек-хитой вакцинасида эмлаш амалга оширилган бўлса, бу 3 босқичда бўлади. Юртимизга келтирилган бошқа барча вакциналар 2 босқичда амалга оширилади. Бу вакциналар билан эмлашнинг ҳар бир босқичида алоҳида илмий текширувлар ўтказилган. Босқичлар кетма-кетлиги сақлансагина тўлиқ эмланиш амалга оширилган, деб хулоса қилинади.  

️Лекин бугун фанга бир вацинани бошқаси билан қўшиб эмлаш нима оқибатга олиб келиши тўғрисида маълумот йўқ.  

️ Шунинг учун ўзбошимчалик билан қарор қабул қилишга ҳаққимиз ҳам йўқ. Бир неча хил вакцина билан эмланиш натижасида ножўя таъсирлар кўриниши хавфи бор. Шу сабабли юртдошларимиздан ўз ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

️Аммо кимдир бошқа вакцина билан эмланишни истаса, бир вакцинанинг тўлиқ дозаларини қабул қилганидан 6 ой ўтгач, бошқа истаган вакцина билан бир марта эмланиш орқали аввал шаклланган антитаначалар миқдорини сақлаб туриши мумкин", - дейди Эъзозбек Ризаев.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси