АсосийIqtisodiyot

Ўзбек-туркман чегарасида трансчегаравий савдо зоналари яратилади

'Ўзбек-туркман чегарасида трансчегаравий савдо зоналари яратилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов билан музокаралар ўтказди.

«Томонлар мавжуд тариф ва нотариф тўсиқларни изчил бекор қилиш ҳамда икки мамлакат бозорларига Ўзбекистон ва Туркманистонда ишлаб чиқилган товарларнинг киришини соддалаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни бирга бошлашга келишиб олдилар», — дейилади хабарда.

Мазкур чора-тадбирлар яқин келажакда Ўзбекистон — Туркманистон савдо айланмаси ҳажмини 1 млрд долларга етказиш имконини бериши башорат қилинмоқда.

Учрашув доирасида Ўзбекистон — Туркманистон чегарасида трансчегаравий савдо зоналарини яратиш масалалари кўриб чиқилди.

Бошқа янгиликлар