my5
Sevimli

Фарғонада 1000 та оиланинг бандлигини таъминлайдиган 300 гектарлик малина плантацияси барпо этилади

ЖАМИЯТ 14.08.2021, 19:30
Теглар: Фарғона, малина плантацияси
Фарғонада 1000 та оиланинг бандлигини таъминлайдиган 300 гектарлик малина плантацияси барпо этилади

Фарғона туманида 1000 та оиланинг бандлигини таъминлайдиган 300 гектарлик малина плантацияси барпо этилади.

Бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Фарғона туманининг малина етиштириш кенг оммалашган ҳудудларидан бири бўлган  “Дилкушо” маҳалласига қилган ташрифида маълум қилди

Дастлаб аҳоли хонадонларида малина етиштириш жараёнларини кўздан кечирган вилоят раҳбари, сўнгра малиназорлар ташкил этилган деҳқон хўжаликларини ҳам бориб кўрди.  

Маълум бўлишича, “Дилкушо” маҳалласида яшовчи аҳоли томорқалари малина ҳамда узумчиликка ихтисослашган бўлиб, оила бюджети учун сезиларли даромад манбасига айланган. Хонадонларда малинада икки марта ҳосил йиғиб олинади. Вилоят ҳокими ташриф буюрган хонадонлардан бири – Илҳомжон Йўлдошев ҳовлисида 10 сотих ерда узумзор барпо этилган бўлиб, остига малина экилган. Хонадон соҳиби, ўтган йили узумдан 40 миллион сўм, малинадан 20 миллион сўм даромад олганини айтиб, бу йил ундан ҳам каттароқ даромадни кўзлаб турганини қайд этган.  

Вилоят ҳокими “Дилкушо” маҳалласига туташ ҳудуддаги суғориш муаммоси бўлган, самарасиз ер майдонларини бориб кўздан кечирган. Ҳудуд иқлимининг малина етиштиришга мослигини ҳисобга олган ҳолда, бу ердаги бўш майдонлардан 300 гектарида малина плантацияси барпо этиш, бунинг учун майдонларни тошлардан тозалаш, табиий ўғитлар билан озиқлантириш, тик қудуқлар қазиш ва насослар ўрнатиш бўйича топшириқ берган.

 Ташкил этиладиган малина плантацияси 30 сотихдан 1000 та оилага бўлиб берилиши ва кооперация шаклида фаолият юритиши белгилаб берилган. Шунингдек, ҳудудда дастлабки босқичда музлаткичли мева сақлаш омбори иншо этиш бўйича ташаббускор сармоядор аниқланиб, етиштирилган ҳосилни йиғиб, экспортга йўналтириш чоралари кўрилади. 

Иккинчи босқичда малинани қайта ишлаш корхонаси ташкил этилиши режалаштирилган.

Шарҳлар

Сўхдан Марғилонгача: Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги энг долзарб масалалар ҳақида гапирди

28.09.2021, 13:33

Айни дақиқаларда Фарғонада бўлиб турган Шавкат Мирзиёев бошчилигида йиғилиш ўтказилмоқда. "Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар беришича, давлат раҳбари вилоятдаги мавжуд муаммоларни бирма-бир санаб ўтган.Келтирилишича: Вилоят аҳолиси сони...
Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифини якунлаб, Фарғонага етиб келди

27.09.2021, 20:52

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.Давлат раҳбари ташрифи давомида вилоятдаги мавжуд муаммоларни санаб чиқди, шунингдек, Афғонистон чегарасида наманганлик аскар...
Фарғонада 4 эгизак дунёга келди

15.06.2021, 17:18

Фарғона шаҳар “Хўжамағиз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ғанижон Одилов хонадонида бирданига тўрт эгизак: 3 ўғил ва бир қиз дунёга келди.Ҳозирда чақалоқлар ва онанинг саломатлиги...
Фарғона мева-сабзавотларига Дубайлик тадбиркорлар харидор бўлишмоқда

15.06.2021, 14:18

 Жорий йилнинг 12 -13 июнь кунлари Дубай шаҳрининг "Choithrams" супермаркетлар тармоғи иш бошқарувчиси жаноб Мохамад Али, "Umer Ali Trading" МЧЖ раҳбари жаноб Фавас ҳамда "The...