my5
Sevimli

Британияда 4G телефон 10 фунтга баҳоланмоқда

HI-TECH 19.08.2021, 22:10
Британияда 4G телефон 10 фунтга баҳоланмоқда

Британиянинг Tesco савдо компанияси IMO Dash 4G телефонини 19.99 фунт эвазига сотмоқда.

Тўлов кредити орқали катта харидни амалга оширган харидорларга компания қўшимча 10 фунт чегирма билан ушбу қурилмани атиги 9.99 фунтга бермоқда.

Dash 4G икки хил қора ҳамда оқ рангда бўлади. Қурилманинг тўлиқ қуввати билан 15 соат қўнғироқ орқали суҳбатлашиш мумкин.

Телефонда 2.4 дюймли экран мавжуд. Унинг корпуси эса пластикдан ишланган. Қурилмага битта 2МП камера ўрнатилган.

Dash 4G'нинг тезкор хотираси 48МБ, доимий хотираси эса 128МБ ни ташкил қилади. Шунингдек, хотирани microSD билан кенгайтириш мумкин.

Телефонда Bluetooth, FM Радио, фонарь, будильник каби функциялар мавжуд.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси