АсосийDunyo

1 сутка ичида 7 142 нафар бемор коронавирусдан вафот этди

'1 сутка ичида 7 142 нафар бемор коронавирусдан вафот этди'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 655 952 янги ҳолати аниқланди, 7 142 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги Тошкент вақти билан соат 15:06 ҳолатидаги маълумотларига кўра, дунёда касалликни  213 миллион 269 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 4 миллион 453 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:

  • АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 38,384 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.  
  • Иккинчи ўринда Ҳиндистон (32,603 миллиондан ортиқ),  
  • учинчи ўринда Бразилия (20,676 миллиондан ортиқ),
  • тўртинчи ўринда Франция (6,777 миллиондан ортиқ),
  • бешинчи ўринда эса Россия (6,730 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида:

  • АҚШда 153 132,  
  • Ҳиндистонда 46 164,  
  • Эронда 39 983,  
  • Буюк Британияда 35 547,    
  • Бразилияда 30 872 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Бошқа янгиликлар