АсосийSport

Ўзбекистон Паралимпия делегацияси Тошкентга қайтиб келди(видео)

'Ўзбекистон Паралимпия делегацияси Тошкентга қайтиб келди(видео)'ning rasmi

.Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон Паралимпия делегацияси Тошкентга қайтиб келди. Олимпиада иштирокчилари бир неча дақиқа олдин Тошкентдаги аэропортлардан бирига қўнди. Айни дамда уларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Маълумот учун, кеча, 5 сентябрь куни Токиода XVI Паралимпия ўйинлари якунланди, унда Ўзбекистон спортчилари 19 та медал - 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритди.

Ўзбекистонлик паралимпиячилар енгил атлетика (5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза), дзюдо (2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза), таеквондо (1 та олтин медал), пауерлифтинг (1 та кумуш медал) ва сузиш (2 та бронза медали) каби спорт турлари бўйича ажралиб турдилар.  

Бу Ўзбекистон паралимпиячиларига умумжамоа ҳисобида 16 -ўринни эгаллаш имконини берди. Бизнинг жамоа Осиё ва МДҲ мамлакатлари терма жамоалари орасида 4-ўринни эгаллади, Марказий Осиё минтақасида биринчи бўлди.

Ўзбекистонлик спортчилар 2016 йилда Риода бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларидаги рекордини такрорлашди ва яна бир бор 16 -ўринни эгаллашди.

Эслатиб ўтамиз, Токиодаги мусобақаларда Ўзбекистон 48 нафар спортчи билан қатнашди. Паралимпия ўйинларида лицензия олган 162 та терма жамоадан жами 4 403 нафар спортчи иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар