АсосийJamiyat

"Ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 марта кўпайган". Президент Ўзбекистоннинг ўтган беш йилдаги натижалари ҳақида гапирди

'"Ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 марта кўпайган". Президент Ўзбекистоннинг ўтган беш йилдаги натижалари ҳақида гапирди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтда Халқаро конгресс марказида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съезди бўлиб ўтмоқда. Унда Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури – Янги Ўзбекистон стратегиясининг асосий йўналишлари бўйича маъруза қилмоқда.

Дастлаб, давлат раҳбари ўтган беш йилдаги натижаларга қисқача тўхталиб ўтди. 

Таъкидланишича, 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинди. Унинг доирасида 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Президент фармони ва қарори қабул қилинган.

Шунингдек, сўнгги беш йилда мамлакат иқтисодиёти 24 фоизга, саноат – 34 фоизга, экспорт ҳажми 1,5 баробарга, хорижий инвестициялар ҳажми эса 3 баробарга ўсган. Қайд этилишича, шу даврда ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 марта кўпайган.

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев  келгуси 5 йилдаги асосий мақсадларни баён этмоқда. 

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёевнинг янги китоби нашрдан чиқди

    Бошқа янгиликлар