my5
Sevimli

Термизда фуқароларга уй олиб бериш, ўқишга ва ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарнинг кирдикорлари фош этилди

ЖИНОЯТ 09.09.2021, 16:29
Термизда фуқароларга уй олиб бериш, ўқишга ва ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарнинг кирдикорлари фош этилди

Термиз шаҳрида муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган фуқаро С.И. фирибгарлик йўли билан фуқаро О.га кам таъминланган оилалар учун қурилган уй-жойдан олиб бериш эвазига 5 100 АҚШ долларини, фуқаролар Б. ва С.ларни ўқишга ва ишга киритиб қўйиш эвазига 2 500 АҚШ долларини қўлга киритганлиги, шунингдек банк муассасасидан фуқаро Г.нинг номига 30 млн сўм имтиёзли кредит олишга эришиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бу Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси