my5
Sevimli

Яна бир олтин! Музаффарбек Туробоев - МДҲ спорт ўйинларининг мутлоқ ғолиби

СПОРТ 09.09.2021, 21:36
Яна бир олтин! Музаффарбек Туробоев - МДҲ спорт ўйинларининг мутлоқ ғолиби

Бугун, 9 сентябрь куни Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида бўлиб ўтаётган дюздо бўйича финал баҳсларида ўзбекистонлик Музаффарбек Туробоев олтин медални қўлга киритди.

Ҳамюртимиз 100 кг вазн тоифасида россиялик Лев Саркисянга қарши беллашди ва рақибини енгиб,  биринчи ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинги финал баҳсларида шунингдек юртдошларимиз Ҳалимажон Қурбонова ва Шукуржон Aминовалар ҳам рақиблари устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритшгани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар