Кеча, Жиззах вилояти Пахтакор туманида 6 ёшли бола асфальт ётқизиш машинаси остида қолиб келгани ҳақида хабар берган эдик.
Бош прокурорининг матбуот котиби ушбу ҳолат бўйича Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълум қилди.