my5
Sevimli

Татаристон Президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди

СИЁСАТ 10.09.2021, 20:17
Теглар: Туризм ва спорт вазирлиги
Татаристон Президенти Ўзбекистон делегациясини қабул қилди

9 сентябр куни Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов Қозон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимовни қабул қилди.

Унда Татаристон томондан Республика Бош вазири ўринбосари Марат Зяббаров, Давлат туризм қўмитаси раиси Сергей Иванов, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Қозон шаҳридаги вакили Радик Вахитов, Спорт вазирининг биринчи ўринбосари Халил Шайхутдинов ва савдо-саноат вазири ўринбосари Геман Лернер, Ўзбекистон томондан – мамлакатимизнинг Татаристондаги Бош консули Фарид Насриев, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ва Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Жамшид Бабаджанов иштирок этди.

Татаристон Президенти юқори даражали барча ташрифлар, ҳукуматлараро ва идоралараро доимий учрашувлар Ўзбекистон ҳамда Татаристон ўртасидаги самарали ва барқарор ҳамкорликнинг ёрқин далили эканини таъкидлаб, Ўзбекистон делегациясининг Қозон шаҳрига ташрифи буни яна бир бор тасдиқлашини қўшимча қилди.

Рустам Минниханов Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга Татаристон Республикаси  билан ҳамкорликка бўлган эътибор ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдирди.

“Бизнинг ўзаро алоқаларимиз ва қўшма лойиҳаларимиз Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган. Икки мамлакат президентлари томонлараро муносабатларни янада ривожлантириш учун барча шароитларни яратишда давом этиш муҳим деб ҳисоблайдилар”, - деди Татаристон Республикаси Президенти.

Шу билан бирга, Рустам Минниханов жорий йилнинг июл ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи ҳамда Ўзбекистон Президенти билан учрашувини илиқлик билан ёдга олди.

Татаристон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар маҳаллий аҳоли ҳамда хорижий сайёҳларга яққол сезилаётганини алоҳида қайд этди.

Aзиз Aбдуҳакимов, ўз ўрнида, Ўзбекистон-Татаристон ўртасида кўп томонлама, хусусан туризм, маданий мерос ва спорт соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ҳақида сўз юритди ва бунда халқаро тадбирларнинг ўрни ниҳоятда муҳим эканини таъкидлади.

Қабул доирасида Рустам Минниханов ўзбекистонликларни келгусида Татаристонда ўтказилиши кутилаётган спорт тадбирларида иштирок этишга чақирди.

“Биз йирик спорт тадбирларини ўтказиш бўйича катта тажрибага эгамиз. Яқин йилларда Татаристонда қатор йирик халқаро спорт тадбирлари ўтказилиши режалаштирилган. Уларда ўзбекистонлик иштирокчиларни кўришдан жуда хурсанд бўламиз”, - деди Татаристон Республикаси Президенти.

Шарҳлар

Оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик қиз бирйўла иккита медалга сазовор бўлди

08.10.2021, 15:54

"Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг кечаги баҳслари вакилларимиз учун муваффақиятли кечди",–дея хабар бермоқда Туризм ва спорт вазирлиги. Қизлар...
Тошкентдаги Абдулла Қодирий музейида адиб хотирасига бағишланган тадбирлар бошланди

05.10.2021, 11:22

Кеча, 4 октябр куни Абдулла Қодирий номидаги мемориал музейда “Абдулла Қодирий – Ўзбек адабиёти хазинасидан” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва спорт...
Футбол: Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғинига кимлар жалб этилди?

01.10.2021, 16:04

Октябрь ойидаги FIFA кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Малайзия ва Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинларида иштирок этади. Терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанес мазкур ўйинлар...
Ўзбекистонда янги федерацияси ташкил этилди

23.09.2021, 17:30

Адлия вазирлиги Ўзбекистон Фунционал кўпкураш федерациясини жамоатчилик ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказди.Фунционал кўпкураш қандай спорт тури?Фунционал кўпкураш – бу кўп энергия талаб қилувчи, кўп бўғимли...