my5
Sevimli

Коронавирусга қарши эмлашга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 13.09.2021, 12:27
Теглар: коронавирус, эмлаш
Коронавирусга қарши эмлашга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар маълум қилинди

Covid-19га қарши эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар нималардан иборат?

Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим бошлиғи Дилором ТУРСУНОВАдан жавоб берди:

— Бутун дунёда коронавирус пандемиясига қарши энг самарали чора вакцинация экани сўзсиз тан олинган.  Шунга қарамасдан, эмлаш жараёнларида хушёрликни йўқотмаслик, эмланувчилар вакцина олишдан аввал тегишли тиббий кўриклардан ўтишлари лозимлиги бот-бот такрорланмоқда.

 Юртимиздаги эмлаш жараёнларида соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг тегишли тавсияларига асосан фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, эмлашга монелик қилувчи ҳолатлар бўлганда тегишли чоралар кўрилмоқда:  

Бундай ҳолатларга қуйидагилар киради:

  • вакцинанинг компонентларига юқори сезгирлиги бўлган шахслар;
  • анамнезида оғир аллергик реакциялари бўлган шахслар;
  • ўткир юқумли ва юқумсиз хасталиклар билан касалланганлар; 
  • ҳомиладор ва эмизувчи аёллар (вакцинанинг ушбу контингентга хавфсизлиги тўғрисида маълумот етарли эмаслиги сабабли);
  • 18 ёшгача бўлган болалар;
  • ОИВ инфекциясига чалинган шахслар (вакцинанинг ушбу контингентга  хавфсизлиги тўғрисидаги маълумот етарли бўлмагани сабабли);
  •  коронавирус инфекциясининг ўткир шакли симптомлари бўлган беморлар;
  • лабораторияда “COVID-19”га топширилган ПЗР текширув тести мусбат натижа берган шахслар.

"COVID-19 инфекциясини юқтирган киши билан алоқада бўлган одам тиббиёт муассасасида даволанаётган бўлса, тузалгандан кейин 3 ойдан сўнг эмланиши мақсадга мувофиқ. Эмлашга бўлган барча турдаги монеликлар эмлаш пунктларида рўйхатга олинади", — дейди шифокор.

Шарҳлар

Ўзбекистонда коронавирусга чалинишнинг кунлик кўрсаткичи 400 дан ошди

16.10.2021, 10:18

2021 йил 15 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 180566 (+404) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг:3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,17 нафари Андижон вилоятида,11...
Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи пасаймоқда

14.10.2021, 11:09

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичи пасаймоқда. ССВнинг хабар беришича кеча Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 350 нафардан камайиб, яна 380 нафарга яқин киши касалликдан тўлиқ...
Коронавирусдан вафот этган шифокорнинг оиласига пул тўлаб берилмаётгани ССВ назоратига олинди

14.10.2021, 10:56

Интернет нашрларидан бирида коронавирус инфекциясига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт ходимини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат томонидан ажратилган махсус қўшимча пул маблағи ўз...
Ўзбекистонда 400 нафардан камроқ фуқаро коронавирус билан касалланди

13.10.2021, 11:35

Кеча Ўзбекистонда 385 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, 3 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.Қайд этилишича, 2021 йил 12 октябрь ҳолатига...