my5
Sevimli

БАА Қирғизистонда Ислом академиясини қуради

ДУНЁ 14.09.2021, 10:41
Теглар: Қирғизистон, БАА, Ислом академияси
БАА Қирғизистонда Ислом академиясини қуради

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров мамлакат муфтийси Замир Ракиев билан учрашув ўтказди, унда мафкуравий хавфсизлик, динлараро бағрикенглик ва диний таълим масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Regnum АА га асосланиб Ўзбекистон мусулмонлар идораси хабар бермоқда.

Қирғизистон Президенти экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида диний таълим ва тарбия сифатини академик даражада ошириш зарурлигини алоҳида таъкидлаган.

"Бу йўналишда мусулмонлар диний идорасининг ўрни жуда муҳим. Мамлакат халқи маданиятларининг бирлиги ва хилма-хиллигини асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш, жамиятни бирлаштириш борасидаги ишларни мустаҳкамлаш зарур", - деб таъкидлайди Президент.

Шунингдек, Жапаров Чуй вилоятидаги Тўқмоқ шаҳрида Ислом Академияси қурилиши Бирлашган Араб Амирликларининг шайх Зайд бин Султон Ал-Наҳайён хайрия ва гуманитар жамғармаси кўмагида амалга оширилаётганини ҳам айтиб ўтган.

Академия қурилиши учун икки гектар ер ажратилган. Таълим муассасасига 200 га яқин ўқувчи қатнаши тахмин қилинган. Маълум бўлишича университет талабаларни аралаш магистратура ва докторантура дастурига тайёрлайди. Академия талабалари нафақат диний, балки дунёвий таълим олиш имкониятига эга бўлади, бу эса диний фанларни чуқур ўрганишни ўз ичига олади.

"Ислом Академияси қурилишида ҳамкорлик тўғрисидаги битим 2019 йилда БААда имзоланган", дейилади хабарда.

Шарҳлар

Фуқарони Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

03.08.2021, 17:45

Фуқарони Қирғизистон олийгоҳига ўқишга киритиб, кейин Ўзбекистонга ўқишини кўчириб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.Маълум бўлишича, фуқаро Э.Э....
Қирғизистон Сўх йўлини очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёр — Галина Байтерек

13.03.2021, 15:44

Қирғизистон Ўзбекистонда жойлашган анклав ҳудуд — Сўх йўлини очишга, Ўзбекистон эса Ункар-Тоони беришга тайёр. Бу ҳақда Қирғизистон президентининг матбуот котиби Галина Байтерек Садир Жапаровнинг Тошкент шаҳрига...
Ўзбекистон Қирғизистоннинг асосий савдо шерикларидан биридир – Садир Жапаров

12.03.2021, 00:24

Аввалроқ, Ўзбекистон – Қирғизистон раҳбарлари ўртасида имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Президент Матбуот хизматининг хабар беришича, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан...
Ўзбекистон – Қирғизистон форумида 20 га яқин ҳужжат имзоланди

11.03.2021, 18:37

Аввалроқ, Тошкентда Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес-форуми ва биринчи ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон — Қирғизистон бизнес форуми ва Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши якунига етди. Бу...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси