АсосийMadaniyat

Бурса 2022 йилда Туркий давлатларнинг маданий пойтахти этиб тасдиқланди

'Бурса 2022 йилда Туркий давлатларнинг маданий пойтахти этиб тасдиқланди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 13–21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида анъанавий  Маданий мерос ҳафталиги доирасида  бир қатор  тадбирлар ўтказилади.

Жумладан,  айни пайтда  Хива шаҳрида  “Марказий Осиё дунё цивилизациялари чорраҳасида” номли халқаро маданий форум бўлиб ўтмоқда. 

Бугун Хивада ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти доимий кенгашининг 38-мажлиси бошланди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия, Туркманистон, Озарбайжон ва Қирғизистон давлатларининг маданият вазирлари иштирок этмоқда. 

Барча маданият вазирлари ва Туркий кенгаш, Турксой кенгаши бош котиблари иштирокида ўтган йиғилишда Туркиянинг Бурса шаҳри-Туркий давлатларнинг маданий пойтахти сифатида бир овоздан тасдиқланди.

    Бошқа янгиликлар